Category: Табиат

Home Табиат
Ёрдам кўрсатилди
Post

Ёрдам кўрсатилди

“Абдужалилбоб” маҳалласида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ш.Норхўжаевага даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли, Зангиота тумани “Турон банк” АТБ томонидан ҳомийлик ҳисобидан 20 та жўжа ҳамда 5 та товуқ берилди. Х.Ибрагимовага эса мавжуд томорқасидан унумли фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилиб, томорқасига...

Томорқалар гуркираяпти
Post

Томорқалар гуркираяпти

Туманимиз маҳаллаларида ҳаёт қайнаяпти: ободонлаштириш ишлари давом этмоқда, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан томорқаларни ўрганиш ва қийналган оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда, хорижга ишга кетган фуқаролар билан мулоқотлар ўрнатилмоқда, аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда…  “Ўртаовул” маҳалласида аҳоли зич жойлашган, томорқалари ҳам шунга яраша. Лекин бу ерлик аҳоли, томорқасининг неча сотихлигидан қатъи назар, каттароқларида иссиқхоналар ташкил...

Деҳқончилик илмини сув қилиб ичганлар
Post

Деҳқончилик илмини сув қилиб ичганлар

“Навқирон” маҳалласи аҳли азал-азалдан деҳқончилик билан шуғулланиб келган. Хонадон эгаларининг ота-боболари бир пайтлар далада кетмон чопиб, тирикчилик қилишган бўлишса, бугунги кунда уларнинг авлодлари бу касбни давом эттириб, томорқасининг бир қаричини ҳам бўш қўйишмаяпти. Бир сўз билан айтганда, маҳаллада деҳқончилик илмини сув қилиб ичган одамлар истиқомат қилишади.  Уста томорқачилар ҳақида гап кетганида қишлоқ аҳлининг тилидан Ҳамидулла...

Отам яратган сўлим боғлар
Post

Отам яратган сўлим боғлар

Мана яна баҳор келди. Мевали дарахтлар чаман бўлиб гуллаб, теварак-атрофга ўз ифорини тарата бошлади. Ана шундай сўлим бир кунда отажон, Сизни соғинч билан эсладим… Оилада кўпчилик эдик. Падари бузрукворимиз бизнинг тарбиямизга доимо эътибор берар, барчамизнинг юриш-туришимизни қаттиқ назорат қилардилар. Хато-камчиликларимизни юзимизга айтар, биз бундан ҳафа бўлмасдан ўзимизга тегишли хулоса чиқариб олардик. Фарзандларимизни ҳам отамиздек тарбиялашга...

Гул ҳам даромад манбаи
Post

Гул ҳам даромад манбаи

Томорқаларда етиштирилаётган сабзавот маҳсулотлари, кўкатлар дастурхонимиз тўкинлигини таъминласа, гуллар кўчаларимизга, ишхоналаримизга алоҳида файз бағишлайди. Қолаверса, ишнинг кўзини билиб меҳнат қилган кишига томорқа хазинанинг ўзи. Шу боисдан ҳам маҳалламиз аҳли томорқадан ҳамиша унумли фойдаланиб келмоқда. Сиз суратда кўриб турган бу чиройли, бетакрор, ҳар қандай ишхона ва уйларни безайдиган, одамларга саломатлик улашадиган гуллар эса маҳалламиздаги Камолиддин Акбаровлар...

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЗОВУРГА ТАШЛАГАНДИ
Post

ЧИҚИНДИЛАРНИ ЗОВУРГА ТАШЛАГАНДИ

Чиқиндиларни махсус белгиланган жойларга тўкиш, атроф-муҳит, сувларимизни тоза сақлаш ҳақида тинимсиз гапираяпмиз. Лекин шунга қарамай бу гаплар у қулоғидан кириб, бу қулоғидан чиқиб кетадиган фуқаролар ҳам борлиги ачинарли ҳолдир. Жорий йилнинг 1 апрель куни “Найман” маҳалласи ҳудудидаги ички зовур чиқиндилар билан “бойиди”. Сабаби “Газель” русумли автомашинада келган номаълум фуқаро бу ерга турли хил чиқиндиларни ташлаб...

Қушлар хонишида ўзгача сеҳр
Post

Қушлар хонишида ўзгача сеҳр

Табиатни қушларсиз тасаввур этиш қийин. Чунки улар ҳаётимизнинг бир бўлагига айланиб қолган. Шу боисдан ҳам ҳаттоки қишлаб қоладиган ва қишсевар (қарға) қушларни кўрганда қалбимизга ўзгача илиқлик киради. Баҳорда учиб келган қалдирғоч, турна, лайлак ва бошқа қушларнинг товушларида ҳам ўзгача оҳанг бор. Қушлар бутун ер юзида яшайди. Биргина юртимизда қушларнинг 22 туркумига оид 470дан ортиқ тури...

Баҳор – яшариш, янгиланиш фасли
Post

Баҳор – яшариш, янгиланиш фасли

Баҳорни бежиз яшариш, янгиланиш фасли, демаймиз. Бу фаслда табиатга ҳамоҳанг одамлар қалбида ҳам ажиб ўзгаришлар юз беради, кўклам борлиқни гулу чечак, яшилликка безаса, инсонлар ҳам бундай жонланиш ва гўзаллик яратишдан четда қолмайдилар. Қалби эзгуликларга, ободликларга тўла одамлар қўлига кетмон, кўчат олиб, боғ яратишга киришадилар, ободонлаштириш ишларини амалга оширишади. Бугун туманимизнинг қай гўшасига борманг, одамларнинг кўчага...

Гилос пашшаси
Post

Гилос пашшаси

Ҳозирги кунда гилоснинг энг асосий ва хавфли зараркунандаси бўлган гилос пашшасига қарши кураш чоралари ўз вақтида амалга оширилмаса, экспортбоп сифатли маҳсулот етиштириш имконсиз масалага айланиб қолиши мумкин. Бир кўришда гилос пашшасини аниқлаш қийин. Кўпчилик боғбонлар унинг мавжудлигини фақат меваларнинг зарарланиши ортганда ва ҳосил деярли нобуд бўлганда биладилар. Агар ўтган мавсумда зараркунанда тарқаганини аниқлаган бўлсангиз, демак...

Кўчат экиш қизғин
Post

Кўчат экиш қизғин

“Аямажуз”, “Ахмон-даҳмон”ларнинг шўхликлари ортда қолиб, “Ҳамал” ҳокимликни қўлга олди. Теварак-атроф яшилликка бурканди. Борлиқни бирин-кетин гуллаётган мевали дарахтларнинг ифори тутди. Шу билан бир қаторда “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг баҳорги мавсумида дарахт кўчатлари экиш ишлари ҳам қизғин давом этмоқда. Жорий йилда республикамизда лойиҳа доирасида 200 миллион туп манзарали ва мевали дарахт ҳамда бута кўчатларини экиш режалаштирилган. Бу...

Ҳазиналар эшигини очаётганлар
Post

Ҳазиналар эшигини очаётганлар

Президентимизнинг ердан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида кўп бора такрорлашлари бежиз эмас. Бунинг замирида аҳолининг бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшаши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечириши ётибди. Шундай экан, бир парча ерга ҳам кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур....

Ажум момо олти кун, сакангласа, саккиз кун…
Post

Ажум момо олти кун, сакангласа, саккиз кун…

Ниҳоят, “тўқсон”нинг қаҳри кесилди. У 5 декабрдан 5 мартгача давом этадиган қиш кунларидир. Лекин “қиш тугади”, деб шошилиб қолдикми дейман. 6 мартдан 13 мартгача “айёми ажуз”, халқимиз тилида “аямажуз” ҳафталиги бўлиб, у “тўқсон” мавсумига қарата шундай дейди: ”Тўқсан, бир кунимча йўқсан”. Яъни, шу “аямажуз” ҳафталигида “тўқсон” мавсумида бўлмаган об-ҳавонинг кескин ўзгариши кузатилиши мумкин. Яна халқ...

Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки
Post

Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки

Республикамизда 16-18 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади. Бош вазир фармойишига кўра, республикада “Наврўз” умумхалқ байрамини муносиб нишонлаш ҳамда муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш, маҳаллалар, аҳоли тураржойлари, хиёбонлар, зиёратгоҳлар, қабристонлар ҳамда болалар майдончаларини ободонлаштириш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасидаги кўкаламзорлаштириш тадбирларини давом эттириш, соғлом турмуш тарзи ҳамда санитария-гигиеник маданиятни тарғиб этиш, шунингдек, аҳолининг ижтимоий...

Укроп (шивит)
Post

Укроп (шивит)

Укропда 5 фоиз эфир мойлари, баргларида С, А, В, В2, РР витаминлари, каротин, флованоидлар, минерал тузлар мавжуд. Ҳар куни таомимизга соладиган укроп шу боисдан наинки овқатга маза беради, балки саломатлигимизни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Шивитдан тайёрланган дамламалар ҳазмни енгиллаштиради, иштаҳани яхшилаб, қорин дам бўлишидан сақлайди. Шивит пешоб ҳайдаш ва она сутини кўпайтириш, модда алмашинув жараёнини...

Кўчага чиққан одамлар
Post

Кўчага чиққан одамлар

Улар ўз маҳалласининг ободлиги учун қайғуришмоқда Халқимизда “Сариштали уй – фариштали уй” деган нақл бор. Уйингизни қанчалик тоза тутсангиз, шунчалик кўп файзу барака ёғилаверади. Тозалик кирган жойдан касаллик қочади, фарзандлар ҳам саранжом-саришталикка ошно бўлиб вояга етишади. Демак, тарбиянинг аввали тозалик… Сиз уйингизни қанчалик тоза тутманг, кўчангизга эътибор бермасангиз, бу тарбия кемтикдир. Буни ёши улуғларимиз яхши...