Томорқаларда етиштирилаётган сабзавот маҳсулотлари, кўкатлар дастурхонимиз тўкинлигини таъминласа, гуллар кўчаларимизга, ишхоналаримизга алоҳида файз бағишлайди. Қолаверса, ишнинг кўзини билиб меҳнат қилган кишига томорқа хазинанинг ўзи. Шу боисдан ҳам маҳалламиз аҳли томорқадан ҳамиша унумли фойдаланиб келмоқда. Сиз суратда кўриб турган бу чиройли, бетакрор, ҳар қандай ишхона ва уйларни безайдиган, одамларга саломатлик улашадиган гуллар эса маҳалламиздаги Камолиддин Акбаровлар хонадонидаги иссиқхонада етиштирилмоқда. Гулларнинг харидорлари кўп. Буюртма берувчилар сони эса тобора ортиб бормоқда.
Озода ШАРИПОВА,
“Обод” маҳалла фуқаролар йиғини раиси.
