Маълумки, жорий йил 12 февраль куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида ишга солинмаган янги захираларни сафарбар этиш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилган эди. Йиғилишда асосий эътибор қишлоқ хўжалигида унумдорликни ошириш, таннархни камайтириш, сувни тежашга қаратилиб, галдаги вазифалар белгиланди. Президентимиз ер ва сув ресурслари чекланган шароитда янгича ишлаб, маҳсулотни кўпайтириш, соҳага саноат муҳитини олиб...
Category: Табиат
Тупроқнинг унумдор қатлами сидириб олиниши керак
Президентимиз томонидан шу йил 2 февралда имзоланган “Тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш тўғрисида”ги ЎРҚ-903-сонли Қонун билан тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги асосий принциплар, соҳани давлат томонидан тартибга солиш, тупроқ унумдорлигини ошириш асослари ва тартиби белгиланди. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тупроқни муҳофаза қилиш ва унинг унумдорлигини ошириш соҳасидаги ягона давлат сиёсатини амалга...
Олманинг пўсти юракни қувватлантиради
Юрак тўхтовсиз ишлайди. Танамизнинг ушбу энг муҳим аъзоси ҳақида қайғуриш муҳим ва кечиктириб бўлмас зарурат. Ёшлар орасидаги инфаркт ва инсульт ҳолатлари сони йил сайин ортиб бораётгани ҳам бунга яққол далилдир. Бунинг олдини олиш эса ўз қўлингизда. Олма енг. Олма қондаги зарарли холестерин даражасини 30 фоиз пасайтиришга қодир. Шу йўсинда артерияларда тиқилиш хавфи ҳам камаяди. Кунига...
Балиқ савдоси экология муаммоси бўлмасин
Атроф-муҳитни тоза сақлаш биринчи навбатда саломатлигимизни асрашга хизмат қилади. Дуч келган жойда ташланган чиқиндилар эса инфекциялар ўчоғига айланиб, соғлиғимизга хавф солади. Туманимизда бу борадаги аҳвол қандай? Ана шу саволга жавоб излаб “Тарнов” маҳалласи ҳудудидаги балиқ сотиладиган жойга бордик. Ўрганиш жараёнида шу нарса маълум бўлдики, балиқ савдоси билан шуғулланаётган 4 нафар фуқаро суюқ чиқиндиларни белгиланмаган жойга...
Апельсин
Биласизми, битта апельсин С витаминининг кунлик талабини ўз ичига олади. Апельсин қон босимини пасайтиради, юрак-қон томир касалликлари хавфини камайтиради, қон томирлари деворларини мустаҳкамлайди, ошқозон яраси ва яраларни даволашда ишлатилади, холестерин даражасини пасайтиради, иммунитетни кўтаради ҳамда ёшлик ва гўзалликни узоқроқ сақлашга ёрдам беради. Лекин шуни ёдда тутинг, ҳар қандай цитрус мевалари каби апельсин ҳам кучли аллерген...
Ҳовлисига сув оқиб кирган хонадон, кўчаси “илма-тешик” маҳалла
Ёмғир тупроқни сув билан тўйинтиради, экинлар, дов-дарахтларни яшнатади, ҳавони ғуборлардан тозалайди… Энг асосийси, у мўл ҳосил замини. Шу боисдан ҳам аждодларимиз ёмғир ёғишини орзиқиб кутишган, қурғоқчилик бўлган йиллари турли маросимларни ўтказиб, ёмғирни чақиришган. Барча даврларда, ҳозир ҳам ёмғир ҳаётимизда муҳим ўрин тутади. Лекин унинг ёғишидан юрак ҳовучлаб ўтирадиган одамлар ҳам борлигига нима дейсиз? Туни билан...
Ҳавони заҳарламанг
Саломатлигимиз биз нафас олаётган ҳавонинг нақадар тоза эканлигига ҳам боғлиқ. Ҳавонинг мусаффолигини сақлаш, тозалигини таъминлаш эса ўз қўлимизда. Лекин айрим фуқароларнинг бепарволиги натижасида шусиз ҳам табиий жараёнлар орқали заҳарланаётган ҳаво янада ифлосланмоқда. Яқинда “Аҳмад Яссавий” маҳалласида бўлиб, мавжуд иссиқхоналарнинг иситиш печлари орқали атмосфера ҳавосига ташланаётган ташламаларни ушлаб қолувчи фильтрларнинг мавжудлигини ўргандик ва бу борада лоқайдликка...
Сув йўлларини бетонлаш нимага керак?
Сув – ҳаёт манбаи. Одам таомсиз 20-25 кун яшаши мумкиндир, лекин сувсиз бир неча кун яшай олади холос. Сувнинг ҳаётимизда қандай муҳим аҳамият касб этишини ана шундан ҳам билса бўлади. Лекин сувнинг ҳаётимизда тутган ўрни шу билангина тугамайди, табиатни яшилликка буркаш, қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари етиштириш ва бошқа кўплаб мақсадлар учун ҳам сув керак. Дунёда...
Мевали боғларни вақтида дориланг
Мевали боғлар маҳсулдорлигини оширишнинг асосий омилларидан бири касаллик ва зараркунандалардан ўз вақтида ва сифатли ҳимоя қилиш тадбирларини бажаришдир. Охирги йилларда уруғли мевали боғларга “Калифорния ва бинафша ранг қалқондорлар”, “Олма қурти”, ”Шарқ мевахўри”, “Ўргимчаккана” ва бир қанча шира турлари зарар етказмоқда. Боғ ва токзорларни улардан асраш учун парваришлаш даражасига боғланган ҳолда эҳтиёжга қараб 2-3 тадан 4-5...
Сувга чўп ташлама…
Ота-боболаримизнинг маънавияти нақадар юксак бўлган. Улар фарзандларини сувни нон каби эъзозлаш кераклиги, унга ҳаттоки чўп ташлаш ҳам гуноҳ эканлиги ҳақидаги насиҳатлар билан тарбиялаганлар. Шу боисдан ҳам оқар сувлардан бемалол истеъмол қилишган ва касал ҳам бўлишмаган. Энди эса бунинг аксини кўриш мумкин. Ариқларимизга турли чиқиндилар ташлаш, оқавалар оқизиб қўйиш одат тусига кирган. Қаерга бормайлик ана шундай...
Деҳқон – тирикликнинг мустаҳкам таянчи
Бозорларимизга борган кишининг кўзи қувнайди: расталар қишин-ёзин турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўла. Бу ҳам бўлса давлатимизнинг соҳага қаратаётган эътибори, қишлоқ хўжалиги ходимларининг фидокорона меҳнатлари натижасидир. Ҳа, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланади. Мазкур соҳа мамлакат иқтисодиётининг етакчи “драйвери” эканлиги боис, соҳада кўплаб модернизация ишларини жадаллаштириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бир саналади....
Тежамкор суғориш технологиялари янада кенг жорий этилади
Бутун дунёда бўлгани каби республикамизда ҳам сув муҳим аҳамиятга эга. Мавжуд сув ресурсларининг салмоқли қисми қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришга сарфланишини эътиборга олсак, бу неъматдан тежаб фойдаланиш қишлоқ хўжалик экинларидан мўл ва сифатли ҳосил етиштиришда муҳим аҳамият касб этади. Шу боис кейинги йилларда мамлакатимизда қишлоқ хўжалиги экинларини етиштиришда тежамкор суғориш технологияларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда....
Қиш пухта тайёргарликни ёқтиради
Вилоят ҳокимининг 2023 йил 1 ноябрдаги “2023-2024 йилги куз-қиш даврида иситиш мавсумига тайёргарлик кўриш ҳамда кўп қаватли уйлар ва ижтимоий соҳа объектларини иссиқлик энеригияси билан таъминлаш тўғрисида”ги қарори ижроси бўйича туманимизда бирмунча ишлар амалга оширилди. Жорий йилнинг январь, февраль ойларидаги совуқлардан хулоса чиқарилган ҳолда бу йилги қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўрилди. Туманимиздаги 167 та кўп...
Иссиқ нон “жон роҳати”…ми?
Тандирдан эндигина чиққан нонни кўрганда бирам уни егингиз келиб кетади-ки. Дастурхонга қўйилган иссиқ нонни ҳам синдириб, дарров оғзингизга соласиз. Бу, роҳат. Лекин бу роҳатнинг замирида нималар борлигини билсангиз эди… Бундай ноннинг асосий хавфи шундаки, иссиқ бўлган нон ошқозонда бўлакларга айланади ва меъда ширасининг улар билан курашиши жуда қийин. Бу овқат ҳазм қилиш тизимида кислоталикнинг ошишига...
Қишнинг қорлари ёқади, совуғи-чи?
Ҳар бир фаслнинг ўз фазилати бўлгани каби қишнинг ҳам гашти ўзгача, айниқса, гупиллаб қор ёғиб турса. Бундан ҳаммадан ҳам кўпроқ болажонлар қувонади, улар совуқни писанд қилмасдан қорбобо ясашади, қорбўрон ўйнашади, сирпанчиқ учишиб, болаликнинг такрорланмас гаштини суришади. Катталар-чи? Ҳа, бу фасл катталар учун бир қатор ташвишлар келтириши мумкин, қачонки қишга пухта ҳозирлик кўрилмаган бўлса. Қолаверса, буни...













