Туманимиз маҳаллаларида ҳаёт қайнаяпти: ободонлаштириш ишлари давом этмоқда, маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан томорқаларни ўрганиш ва қийналган оилаларга ёрдам кўрсатиш ишлари давом этмоқда, хорижга ишга кетган фуқаролар билан мулоқотлар ўрнатилмоқда, аҳоли билан учрашувлар бўлиб ўтмоқда… “Ўртаовул” маҳалласида аҳоли зич жойлашган, томорқалари ҳам шунга яраша. Лекин бу ерлик аҳоли, томорқасининг неча сотихлигидан қатъи назар, каттароқларида иссиқхоналар ташкил этилиб, мўмайгина даромад олинаётган бўлса, кичик ерларда аҳоли ўзининг эҳтиёжи учун ҳеч бўлмаганда ошкўклар етиштирмоқда, ток ва мевали дарахтлар ҳосилидан баҳраманд бўлмоқда. Ҳа, маҳалла хонадонларидаги бир қарич ер ҳам бекор туриши керак эмас. Хонадонларни айланаётган маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли буни ўрганиб, томорқа ишларида сусткашликка йўл қўяётган фуқароларга тегишли йўл-йўриқлар кўрсатишмоқда.
Томорқалар гуркираяпти
