Укроп (шивит)

Укроп (шивит)

Укропда 5 фоиз эфир мойлари, баргларида С, А, В, В2, РР витаминлари, каротин, флованоидлар, минерал тузлар мавжуд. Ҳар куни таомимизга соладиган укроп шу боисдан наинки овқатга маза беради, балки саломатлигимизни мустаҳкамлашга ҳам хизмат қилади. Шивитдан тайёрланган дамламалар ҳазмни енгиллаштиради, иштаҳани яхшилаб, қорин дам бўлишидан сақлайди. Шивит пешоб ҳайдаш ва она сутини кўпайтириш, модда алмашинув жараёнини яхшилаш, суяк тўқималарини мустаҳкамлаш, қонни кислород билан бойитиш хусусиятига эга. Шивит совуқ хилтларни пиширади ва қулоқ оғриғига фойда қилади. Укроп ва унинг уруғи даволовчи восита сифатида анъанавий ва халқ табобатида кенг қўлланилади. Бу кўкат сафро ҳайдайди, қовуқ яллиғланиши ва буйрак касалликларига қарши самарали курашади. У қисқа вақт ичида уйқусизлик ва бош оғриғини бартараф қилиши мумкин. Укроп дамламаси томирларни кенгайтириш ва қон босимини тушириш хусусиятига ҳам эга.