БЎЛИҚ БОШОҚЛАР БАРАКАСИ Ҳали чилла киришига анча бор, лекин ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб кетди. Офтоб еру кўкни аёвсиз қиздиради. Бундай пайтларда ҳамма ҳам кўчага чиқавермайди, қимирлаган жон борки, соя-салқин жойни излаб қолади. Шундай иссиқда далада ишлаётган меҳнаткашларга “офарин” деб юборасан беихтиёр. Жазирама улар учунмасдек, далаларда меҳнат қайнагандан қайнайди. Аслида шундай бўлиши ҳам керак, чунки...
Category: Зангиота тумани
ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА
ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА Ўзбекистонга қайтгач қуёш энергияси бўйича фаолият юритади 1986 йилда туманимиздаги “Туробод” маҳалласида туғилган Абдурашид ака ҳаёти ва фаолияти билан нафaқат ўз тенгдошларига, балки ёш олимларга ҳам ибрат бўларли ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда. Абдурашид Мавлонов мактаб давридаёқ барча фанлар ва хорижий тилларга қизиқарди. 2-мактабда олган пухта билими уни Ўзбекистон Миллий университетининг физика...
ҚУЛУПНАЙ: ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ДАРОМАД
ҚУЛУПНАЙ: ҲАМ САЁҲАТ, ҲАМ ДАРОМАД Йўлимиз “Бодомзор” маҳалласига тушди. Бир пайтлар саноқлигина оилалар бўлган бу ҳудудда ҳозирги кунга келиб хонадонлар сони 461 тага етди. Шуларнинг 455 тасининг ўзига яраша катта-кичик томорқалари бор. Бу томорқалар эса сира бўш турмайди. Ҳар ким ўз кучи, уқуви ва эҳтиёжига қараб турли қишлоқ хўжалик экинлари экади. Кейинги пайтларда маҳаллада қулупнайчилик...
Мен ҳам ҳарбий бўламан!
3-сектор ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари иштирокида “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. Вилоят ИИББ, 4-МММ ТБТ бош инспектори Ш.Рўзиев ва туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Арапатовлар ёшларда Ватанпарварлик руҳини, мардлик туйғуларини юксалтириш, Ватан ҳимояси ҳар бир инсоннинг энг олий бурчи эканлиги тўғрисида ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Шундан сўнг...
Иқтидорлилар орамизда
Техника асри-да, болаларни телефон ва интернетдан ажратиб бўлмай қолди. Улар асримиз берган имкониятлардан тўғри фойдаланиб, оламшумул ютуқлар сари интилишса, хўпхўп, лекин фарзандларимизнинг интернетдан бўлар-бўлмас нарсаларни кўриши, турли бўлмағур ўйинларни ўйнаб, олтинга тенг вақтларини исроф қилишлари ғоят ачинарлидир. Лекин ўқувчилар орасида шундайлари ҳам борки, улар интернетдан иқтидорларини шакллантириш, бойитиш мақсадида фойдаланиб, кашфиётлар эшигини очадилар. “Сортепа” маҳалласида...
Китобхонлик ҳафталиги
Туманимизда китобхонлик ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик аввалида туман Ахборот кутубхона марказида “Мен севган адиб” лойиҳаси асосида атоқли адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигига бағишланган “Авлодлар ёд этар эҳтиром ила” номли хотира кечаси бўлиб ўтди. Адиб ҳақидаги маълумотлар, асарлари асосида тайёрланган бадиий чиқишлар китобхонларнинг Абдулла Қодирий ижодига бўлган қизиқишни янада оширди. Маданият бўлими қошидаги “Ҳосил” халқ...
Симёғочлар алмаштирилди
Кейинги йилларда туманимизда маънан эскирган симёғочларни бетонлисига алмаштириш ишлари олиб борилмоқдаки, бундан аҳоли беҳад мамнун бўлмоқда. Яқинда “Найман” маҳалласининг “Ғиштчилар” кўчасида ҳам туман Электр таъминоти корхонаси ходимлари томонидан симёғочларни бетонлисига алмаштириб, одамларнинг дуосини олишди. Ўз мухбиримиз.
Халқ дардини тинглаш масъулияти
Қабулхонамиз томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий объектларни ўрганиш орқали ижтимоийиқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш фаолияти доимий равишда мувофиқлаштириб борилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, 2024 йил 1-чорак давомида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 тага (93- 54), улардаги масалалар сони эса 35 тага (114-79) кўпайган,...
Зангиота тумани ёшлар ишлари бўлими раҳбари Ҳикмат Зиямутдиновнинг туман ёшларига мурожаати
Ҳурматли ёшлар! Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал тизим яратилди. Маҳаллаларда ёшлар етакчилари институтининг жорий этилганлиги эса сиз ёшларнинг мурожаатларингизни сизлар яшайдиган...
Зангиота тумани ҳокими Эркин Рустамовнинг ҳудуд ёшларига мурожаати
Азиз ёшлар! Зангиота тумани Ёшлар ишлари бўлими томонидан сизларга йўлланган мурожаатни ўқиб, Янги Ўзбекистонни барпо этишга қаратилган ижтимоий-сиёсий ва иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги ролингиз тобора ортиб бораётганини яна бир бор ҳис этдим. Давлатимиз раҳбари томонидан мамлакатимизда жорий йилни “Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили” деб эълон қилиниши ҳар бир маҳаллада ёшлар билан манзилли ишлаш борасида олдимизга...
Қадриятлар қадр топган юрт
Куни кеча Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Қадриятлар қадр топган юрт” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Техникум ўқувчилари миллий қадриятларимиздан бўлмиш меҳмондўстлик, миллий таомлар тайёрлаш, ўзбекона лутф, келин салом, ўланлар ва лапарлар каби урф-одат ҳамда анъаналар бўйича ўзаро беллашдилар. Энг фаол иштирок этган ўқувчилар ва гуруҳлар орасидан ғолиблар сараланиб, диплом ва эсдалик...
Бундай кўркам хонадон қайда бор?
“Яшил макон” кўчат экиш ойлигида кўплаб ҳар хил мевали ва манзарали дарахт кўчатлари, терак қаламчалари экиб, ҳудудимизни яшилликка буркашга ҳаракат қилдик. Кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ишларини яна давом эттираяпмиз. Маҳалла остонадан бошланади дейишадику. Айниқса, йўл ёқаларига алоҳида эътибор қаратаяпмиз. Бегона ўтлар техника ёрдамида ўрилмоқда, дарахтлар охланмоқда, чиқиндилар ташиб кетилмоқда. Маҳаллани айланар эканмиз, киришинг билан уй-жой тутиши кўзингни...
“Ташаббусли бюджет”: 1-мавсум ғолиблари аниқланди
Маълумки, мамлакатимизда “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йилги илк мавсумига 1 февралдан старт берилган эди. Лойиҳаларни саралаш эса 21 февралдан 11 мартга қадар давом этди. Шунингдек, Овоз бериш жараёни 12-31 март саналари давомида ўтказилди. “Open Budget” порталида “Ташаббусли бюджет” жараёнининг жорий йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди. Хабарда айтилишича, республика бўйлаб жами 2 минг 770 та лойиҳа...
Раҳбар ва ёшлар
Мудофаа вазирлигига қарашли Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа-ҳарбий институтида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида туманнинг 1-сектор маҳалла ёшлари ва ўқувчилар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Мулоқот тарзида ўтган учрашувда институт раҳбари Бахтиёржон Раҳимов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сирожиддин Носиров ҳамда...
Елкасидан кетмон тушмайдиганлар
Баҳор ҳавосидан беқарори бўлмаса керак, эрталаб йўлга чиққанимда тунд осмондан минглаб томчилар ерга сочилаётганди. Манзилимга етиб боргунимча абрлар тарқаб, сийрак булутлар ортидан мўралаган қуёш борлиқни ёриштириб юборди. “Истиқбол” кўчасидан маҳалла идораси томон борарканман, йўлдаги сон-саноқсиз майда-чуйда чуқурлар сув билан тўлган эди. – Шу йўлга ҳеч сон кирмади-кирмади-да, – деган фикр ўтди хаёлимдан, – йўл ҳайдовчиларга...














