“Ҳамшира-2024” республика кўрик-танловининг вилоят туманлараро босқичи туманимиздаги Тиббиёт техникуми биносида бўлиб ўтди. Унда вилоят туманларидан келган энг сара 17 нафар ҳамширалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, билим ва маҳоратларини намойиш этишди. Қизғин ўтган беллашувларда 1-ўринни Паркент тумани Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсалиева, 2-ўринни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали...
Category: Соғлиқ
Меҳнатдан ҳурмат топди
Яна бир тонг отди. Барча ишхоналарда бўлгани каби туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Хирургия бўлимининг ҳам эшиклари очилиб, ундан бирма-бир тиббий ходимлар кириб кела бошлашди. Йўлаклардаги, хоналардаги озодалик уларга алоҳида завқ бағишлайди, мамнун жилмайиб: “Бугун Дилбархон опа навбатчи эканлар-да”, дея иш жойларини эгаллашади. Эрталабки яхши кайфият ва озодалик уларга кун бўйи ҳамроҳ бўлади. Дилбархон бундай эътирофга...
Ҳамширалар беллашдилар
Беморларнинг саломатлиги бевосита ҳамширалар фаолиятига боғлиқ. Касалликнинг олдини олишда ҳам уларнинг фидойилигини алоҳида эътироф этмоқ даркор. Нафақат тиббий воситалар, дори-дармонлар ва муолажалар билан, балки хушхулқи ва ширинсуханлиги билан минг бир дардга дармон бергувчи ҳамширалар ҳар қандай шароитда ҳам фидойилигини, шу билан бир қаторда жонфидолигини ҳам амалда ифода этадилар. Улар ҳамиша беморлар саломатлиги учун қайғурадилар. Туманимизда...
Безгак чивинлари безарар эмас
Безгак касаллиги дунёнинг 100дан ортиқ иссиқ ва илиқ иқлимли мамлакатларида қайд этилган. У хавфли юқумли касаллик бўлиб, инсон қонида яшаб кўпаядиган ва ўқтин-ўқтин иситма ҳуруж қиладиган, камқонлик, талоқ ва жигарнинг катталашиши билан кечадиган, табиий шароитда Анофелес туркумига мансуб чивинлар орқали тарқаладиган паразитар касалликдир. Безгак касаллигида эт увишиши, титраш, тана ҳарорати кўтарилиши ва терлаш вақти-вақти билан...
Ўт қопи нимага букилади
Маълумки, соғлом ўт пуфаги аслида ноксимон кўринишда бўлади. Баъзан турли сабабларга кўра (масалан ўт қопининг яллиғланиб тузалишидан кейин) ўт пуфагининг бўйинчаси букилади ва шакли ўзгаради. Бу ҳолат рўй берганда баъзан ҳеч қанақа клиник белгилар кузатилмайди ва бу ультратовуш текширувида тасодифан аниқланади. Баъзан беморда кўнгил айниши, қусиш, еган овқати яхши ҳазм бўлмаслиги, қорнида оғриқ кузатилади. Ўт...
Камқонликни олдини олиш
Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ)нинг ҳисоботига кўра, дунёда аёлларнинг тахминан 30 фоизи, ҳомиладорларнинг 37 фоизи ва олти ойликдан беш ёшгача бўлган болаларнинг 40 фоизи анемия, яъни камқонликдан азият чекади. Бу кўрсаткич айниқса, ўрта ва паст даромадли мамлакатларда юқори. Камқонлик зарурий элементларга бой маҳсулотларни истеъмол қилмаслик, жумладан, Б12 витамини, оқсилнинг етишмаслиги, тўсатдан ёки сурункасига қон йўқотиш, жарроҳлик...
Ҳамширанинг сўзлари ҳам шифо
Болалар шундайки, доимий равишда ривожланиш жараёнида бўлади. Ҳаётларини бошида ота-оналарига боғланган бўладилар, аммо секин-аста ривожланиш жараёнида ташқи олам таъсирида шахс сифатида шаклланадилар. Болалар неча ёшга киришидан қатъи назар соғлом ёки касал бўлса ҳам доимий равишда эътибор ва парваришда бўлишлари керак. Болалар юқумли касалликларга тез чалинадилар. Айниқса, бемор болалар билан ишлаётганда ҳамшира юқумли касалликлар юқишининг олдини...
Шахсий гигиена – энг яхши ҳимоя
Айрим беморларга лямблияси борлигини айтганимизда, у қандай юққанлиги билан қизиқишади. Лямблиянинг қўзғатувчиси лямблия цисталари билан ифлосланган қўллар, сув ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳисобланади. Зараркунанда ҳашаротлар (пашша, суварак, гўнг қўнғизлари)ҳам лямблия цисталарини тарқатишда катта аҳамиятга эга. Касаллик манбаи – зарарланган одам ёки ҳайвон, лекин асосан одам ҳисобланади. Одамлардан ташқари касаллик ит, мушук, қўй, йирик шохли моллар, айиқ,...
Жарроҳларга ҳамроҳ доим
Тиббиёт ходимлари бор, бу касбни тасодифан танлашган ва хизматлари ҳам шунга яраша. Тиббиёт ходимлари бор, Гиппократ қасамини бир лаҳза бўлсада унутмай, ҳар қандай шароитда ҳам беморларга ёрдам беришга шошилади. Улар ўз кабининг ҳақиқий фидойиларидир. Эльмира Джамбаева ана шундай тиббиёт ходимларидан бири. Тўғри, у олий маълумотли эмас, лекин йиллар уни ҳар қандай олий маълумотли шифокорлар билан...
Тўғри таҳлил тўғри ташҳис
Таҳлилхонада ишлаш бошқа тиббий тузилмаларда ишлашдан фарқ қилади. Сабаби беморлардан олинган таҳлил намуналари билан ишлашда ўта эҳтиёткорлик ва масъулият талаб этилади. Чунки даволовчи шифокорларнинг беморни ташҳислаш ва даволашида таҳлил натижалари жуда муҳим роль ўйнайди. Шу боисдан ҳам давлатимиз томонидан бунга алоҳида эътибор қаратилиб, дори-дармонлар, кимёвий реактивлар учун катта сармоялар ажратилмоқда. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан 2023...
Бошингиз оғриса, сочингизни таранг
Эрталабдан бошингиз қаттиқ оғриса, оғриқ қолдирувчи дориларни қабул қилишга шошилманг. Оч қоринга ичилган дори эса меъдага салбий таъсир кўрсатади. Шунинг учун ҳам дори воситаларини овқатдан кейин ичиш тавсия этилади. Япониялик олимлар бош оғриғини қолдирувчи антиқа усулни тавсия этишмоқда. Бош оғриғини ёғоч тишли тароқ билан бартараф этса бўларкан. Бу тароқ ёрдамида сочни бошнинг олд қисмидан орқа...
Тери нима сабабдан қичишади?
Қўтир – жуда юқумли тери касаллиги бўлиб, уни қўтир кана паразитлари қўзғатади. Касалликнинг юқиш йўллари кўп ҳолларда каналарнинг айрим турлари мол, қўй, эчки, от, мушук ва ит каби уй ҳайвонларида паразитлик қилиб, соғлом одамларга уларни парваришлаганда бевосита контакт йўли орқали юқиши мумкин. Қўтир касаллиги бемор одамдан соғлом кишига контакт ва жинсий алоқа йўллари орқали юқиши...
Кўк чой жигарга фойда
Кўк чой ичак микрофлорасини озиқлантириш учун фойдалидир. Бундан ташқари, кўк чой жигар учун ҳам ижобий таъсирга эга. Пробиотиклар фақат сут ёки сули ёрмасида топилган деб ўйлайсизми? Йўқ, кўк чой инфекция ва яллиғланишдан ҳимоя қилувчи фойдали бактерияларни ривожлантириш учун ажойиб манбадир.
Шифокорл “Иқбол”да
Аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, уларда бошланиб келаётган касалликларни вақтида аниқлаб, даволаб чораларини кўришда тиббий кўрикнинг аҳамияти катта. Бундай тиббий кўриклар маҳалланинг ўзида ўтказилиши эса, айниқса, ёши катталарга яратилаётган шароитдир. Ана шундай тиббий кўрикнинг навбатдагиси “Иқбол” маҳалласида бўлиб ўтди. Унда туманимизнинг турли касалликлар бўйича малакали шифокорлари аҳолини тиббий кўрикдан ўтказишиб, керакли муолажа ва тавсиялар беришди. Ўз...
Она ва бола илк учрашган дам…
Ишимиз кимларгадир осон кўриниши мумкин. Лекин фаолиятимиз давомида ҳар қандай вазиятга тушиб қолишимизни, “икки йўл ўртасида” турган она ва болани соғ-саломат учраштириш учун қанчалик “ўлиб-тирилишимиз”ни ҳамма ҳам билавермайди. Оддийгина бир мисол. Бир куни дард тутаётган аёлни олиб келишди. Унда туғруқ жараёни бошланганди. Ҳаттоки, қўшимча текширишлар ўтказиш, УЗД аппаратига туширишга ҳам вақт қолмаганди. Бизни ташвишлантираётган томони...














