Мана яна баҳор келди. Мевали дарахтлар чаман бўлиб гуллаб, теварак-атрофга ўз ифорини тарата бошлади. Ана шундай сўлим бир кунда отажон, Сизни соғинч билан эсладим… Оилада кўпчилик эдик. Падари бузрукворимиз бизнинг тарбиямизга доимо эътибор берар, барчамизнинг юриш-туришимизни қаттиқ назорат қилардилар. Хато-камчиликларимизни юзимизга айтар, биз бундан ҳафа бўлмасдан ўзимизга тегишли хулоса чиқариб олардик. Фарзандларимизни ҳам отамиздек тарбиялашга...
Category: Тадбиркорлик
Гул ҳам даромад манбаи
Томорқаларда етиштирилаётган сабзавот маҳсулотлари, кўкатлар дастурхонимиз тўкинлигини таъминласа, гуллар кўчаларимизга, ишхоналаримизга алоҳида файз бағишлайди. Қолаверса, ишнинг кўзини билиб меҳнат қилган кишига томорқа хазинанинг ўзи. Шу боисдан ҳам маҳалламиз аҳли томорқадан ҳамиша унумли фойдаланиб келмоқда. Сиз суратда кўриб турган бу чиройли, бетакрор, ҳар қандай ишхона ва уйларни безайдиган, одамларга саломатлик улашадиган гуллар эса маҳалламиздаги Камолиддин Акбаровлар...
Шукрнинг мукофоти
Матонатли аёл, деганда кўз олдимга маҳалладошимиз Муножат Иботова келади. Боқувчисии йўқотган бу аёл 4 қизини оқ ювиб, оқ тараб вояга етказмоқда. У ҳеч қачон айрим фуқаролар каби қийналиб қолдим, деб ёрдам сўраб идорама-идора юрмайди, ўз ҳалол меҳнати билан баҳолиқудрат рўзғорини тебратиб келмоқда. “Пахта” деган ширинликка кўча-кўйда ҳамманинг кўзи тушган бўлиши керак. Муножат ана шундай ширинлик...
Раҳбар ва ёшлар
Мудофаа вазирлигига қарашли Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа-ҳарбий институтида туман ҳокимлиги билан ҳамкорликда “Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш – барчамизнинг бурчимиз!” шиори остида туманнинг 1-сектор маҳалла ёшлари ва ўқувчилар иштирокида “Раҳбар ва ёшлар учрашуви” ўтказилди. Мулоқот тарзида ўтган учрашувда институт раҳбари Бахтиёржон Раҳимов, туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосари Сирожиддин Носиров ҳамда...
Ҳазиналар эшигини очаётганлар
Президентимизнинг ердан, томорқадан оқилона фойдаланиш ҳақида кўп бора такрорлашлари бежиз эмас. Бунинг замирида аҳолининг бугунгидан-да тўқ ҳамда фаровон яшаши, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаб, хориж маҳсулотларига кўз тикмасдан, балки экспортни кўпайтириш, даромадни ошириш, одамларимизнинг бугунидан рози бўлиб ҳаёт кечириши ётибди. Шундай экан, бир парча ерга ҳам кўпроқ фойда келтирадиган, мўл ва харидоргир ҳосил берадиган экин экиш зарур....
Байрам ширинликлар билан кўнгилли
Туманимизда тадбиркорликнинг жадал ривожланиб бораётганлиги аҳолининг турли хил маҳсулотларга бўлган эҳтиёжини таъминлаш имконини бермоқда. Қолаверса, ўзларининг сифатли маҳсулотлари билан жаҳон бозорларига юз тутаётган ишлаб чиқариш корхоналарининг сафи йилдан-йилга кўпайиб бораётганлиги ҳам қувонарли ҳолдир. Туркистон қишлоғида фаолият юритаётган “ERFIBLESS” масъулияти чекланган жамияти ҳам ана шундай истиқболли корхоналардан биридир. 2020 йилда очилган корхона ўтган қисқа йиллар ичида...
Қадамлари қутлуғ баҳорим
“Обод ва файзли маҳалла – юрт кўрки“ шиори остида бўлиб ўтган уч кунлик умумхалқ хайрия ҳашарида туманимиз аҳолиси ҳам фаол иштирок этиб, тураржойларимизнинг обод ва кўркам бўлишига ўзларининг муносиб ҳиссаларини қўшдилар. Туман марказида ҳашар билан ҳамоҳанг бўлиб ўтган Наврўз байрами шукуҳи эса маҳаллаларда акс-садо бериб, одамларни эзгуликка, бирдамликка чорлаб, уларнинг қалбига олам-олам қувонч улашди. Яратиш,...
Аёлнинг орзуси ушалди
Туманимизда тадбиркорлар сони йилдан-йилга ортиб бормоқда. Уларнинг орасида хотин-қизларнинг ҳам борлиги қувонарлидир. “Чорбоғ” маҳалласида яшовчи Озода Ортиқова шундай аёллардан бири бўлди. У кўпдан бери тикувчилик билан шуғулланиш истагида юрарди. Ниҳоят унинг орзуси амалга ошди. Тикувчиликни йўлга қўйди. Бунинг натижасида 4 нафар ишсиз аёлни иш билан ҳам таъминлади. Озоданинг нияти – келажакда тадбиркорлигини янада кенгайтириб, ишчи...
Ўрдаклар ва беданалар осмонга учиб кетдими?
Ёхуд масъулиятни “унутган” ҳоким ёрдамчилари, мақсадсиз ишлатилган кредитлар, ортиб бораётган кредит қарздорлиги хусусида – Қўшнижон, тикув машиналари олиб, тадбиркорликни бошлаб юборибсизми? – Нимасини айтасиз, маҳалла ҳоким ёрдамчисининг отасига минг раҳмат, рўзғор тебратишда қийинчилик сезиб юрган пайтимизда ёрдам қўлини чўзиб, имтиёзли кредит ҳисобидан тикув машиналари олиб берди. Кийим-кечак тикишга қизиқиб кетдим. Ёнимга шогирдлар ҳам олдим. Келинингиз...
Меҳнати – машаққатли, даромади – лаззатли
Юртимизда кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги экинлари ҳосилдорлигини оширишда ўрнини бошқа ҳеч бир восита боса олмайдиган қишлоқ хўжалиги тармоғи бўлган асаларичиликни жадал ривожлантириш, сифатли асал маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтиришга катта эътибор қаратилмоқда, бу иш билан шуғулланувчиларга қатор имтиёзлар берилмоқда. Натижада республикамизда кейинги 5 йил ичида асал етиштириш икки баравардан зиёдга кўпайди. Асаларичилик билан шуғулланувчи фуқаролар...
Тадбиркорлар билан очиқ мулоқот
Туманда тадбиркорлар сафини янада кенгайтириш, аҳоли, айниқса, ёшларни тадбиркорликка йўналтириш ҳамда аҳолини бу борадаги янгиликлардан хабардор этиш мақсадида турли тадбирлар ташкил этиб келинмоқда. Жумладан, яқинда 1-сектор ҳудудидаги 20 нафарга яқин тадбиркорлик субъектлари иштирокида очиқ мулоқот ўтказилди. Унда туман ҳокимлиги, прокуратура, Савдо-саноат палатаси ҳамда тегишли корхона ва ташкилот масъуллари иштирок этди. Мулоқот давомида тадбиркорлар фаолиятини янада...
Деҳқон – тирикликнинг мустаҳкам таянчи
Бозорларимизга борган кишининг кўзи қувнайди: расталар қишин-ёзин турли қишлоқ хўжалик маҳсулотлари билан тўла. Бу ҳам бўлса давлатимизнинг соҳага қаратаётган эътибори, қишлоқ хўжалиги ходимларининг фидокорона меҳнатлари натижасидир. Ҳа, қишлоқ хўжалигининг ривожланиши дастурхонларимиз тўкинлигини таъминлашда муҳим омиллардан ҳисобланади. Мазкур соҳа мамлакат иқтисодиётининг етакчи “драйвери” эканлиги боис, соҳада кўплаб модернизация ишларини жадаллаштириш бугунги куннинг муҳим вазифаларидан бир саналади....
Тадбиркорлик субъектлари диққатига!
Тошкент вилояти статистика бошқармаси 2023 йилнинг декабръ ойи учун 12-korxona shakli (ойлик) “Ташкилот фаолияти тўғрисида ҳисобот” давлат статистика ҳисоботи шаклини тақдим этувчи корхоналар рўйхати интернет тизими орқали электрон рақамли имзодан фойдаланган ҳолда ҳисобот давридан кейинги ойнинг 5 санадан кечиктирмай (2024 йил 5 январгача) (Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги статистика агентлиги томонидан белгиланган рўйхат бўйича) eStat-4 автоматлаштирилган...
Корхона ва ташкилотлар 648 та иш ўринларини таклиф этди
Камбағалликни қисқартиришда “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркалари муҳим ўрин тутади. Шу боисдан ҳам туманимизда йил давомида режа асосида шундай ярмаркалар ўтказиб келинмоқда. Куни кеча туман марказидаги Маданият саройи ҳовлисида туман прокурори ташаббуси ва туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз қолган ва банд бўлмаган фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида ташкил этилган меҳнат...
Корхона лойиҳаси билан танишилди
Зангиота тумани ҳокими Эркин Рустамов тумандаги “Technologies of Real Time” корхонасида бўлди. Ушбу корхонанинг асосий йўналиши енгил ва юк автомобиллари учун замонавий юқори сифатли авто эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш бўлиб, бу ерда юқори малакали мутахассислар ишлайди. Корхона билан танишиш чоғида мутасаддилар билан бугунги кундаги фаолиятни замон талабига мос лойиҳа асосида кенгайтириш хусусида атрофлича фикрлашиб олиниб,...














