“Абдужалилбоб” маҳалласида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ш.Норхўжаевага даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли, Зангиота тумани “Турон банк” АТБ томонидан ҳомийлик ҳисобидан 20 та жўжа ҳамда 5 та товуқ берилди. Х.Ибрагимовага эса мавжуд томорқасидан унумли фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилиб, томорқасига экиши учун 100 дона помидор, 100 дона булғор қалампири кўчатлари берилди. Бу каби хайрли иш Амир Темур номли маҳаллада ҳам амалга оширилди. Фуқаролар Н.Сафарова ва М.Йўлдошевага “Турон банк” томонидан томорқага экиш учун кўчатлар ва боқиб кўпайтиришлари учун товуқлар берилди. Бошқа маҳаллаларда ҳам бу каби ишлар давом этмоқда.
Ж.АМИРОВА.
