Category: Жамият

Home Жамият
G’alla 2025
Post

G’alla 2025

БЎЛИҚ БОШОҚЛАР БАРАКАСИ Ҳали чилла киришига анча бор, лекин ҳаво ҳарорати 40 даражадан ошиб кетди. Офтоб еру кўкни аёвсиз қиздиради. Бундай пайтларда ҳамма ҳам кўчага чиқавермайди, қимирлаган жон борки, соя-салқин жойни излаб қолади. Шундай иссиқда далада ишлаётган меҳнаткашларга “офарин” деб юборасан беихтиёр. Жазирама улар учунмасдек, далаларда меҳнат қайнагандан қайнайди. Аслида шундай бўлиши ҳам керак, чунки...

ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА
Post

ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА

ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА Ўзбекистонга қайтгач қуёш энергияси бўйича фаолият юритади 1986 йилда  туманимиздаги “Туробод” маҳалласида туғилган Абдурашид ака ҳаёти ва фаолияти билан нафaқат ўз тенгдошларига, балки ёш олимларга ҳам ибрат бўларли ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда. Абдурашид Мавлонов мактаб давридаёқ барча фанлар ва хорижий тилларга қизиқарди. 2-мактабда олган пухта билими уни  Ўзбекистон Миллий университетининг физика...

МУНОСИБЛАРНИНГ МУНОСИБИ САЙЛАНМОҚДА
Post

МУНОСИБЛАРНИНГ МУНОСИБИ САЙЛАНМОҚДА

  Эски қальа. Сайловни тумандаги 73 та маҳалла орасидан биринчилардан бўлиб “Эски қалъа” маҳалла фуқаролари бошлаб беришди. Сайлов очиқ ва шаффоф муҳитда, маҳалла фаоллари, нуронийлар, ёшлар ва жамоатчилик вакиллари иштирокида ўтказилди. Номзодлар ўз дастурларини баён этдилар. Фуқароларнинг фикр-мулоҳазалари тингланди. – Бу йилги маҳалла фуқаролар  йиғини  раиси  сайлови янги мезонлар асосида ўтказилмоқда, –дейди маҳалла фаоли З.Жўраева. –...

Ёрдам кўрсатилди
Post

Ёрдам кўрсатилди

“Абдужалилбоб” маҳалласида кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш ва даромадини ошириш мақсадида қатор ишлар амалга оширилмоқда. Жумладан, Ш.Норхўжаевага даромадини ошириш ва бандлигини таъминлаш мақсадида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, маҳалла хотин-қизлар фаоли, Зангиота тумани “Турон банк” АТБ томонидан ҳомийлик ҳисобидан 20 та жўжа ҳамда 5 та товуқ берилди. Х.Ибрагимовага эса мавжуд томорқасидан унумли фойдаланиш бўйича тушунтиришлар берилиб, томорқасига...

Ери ҳам, техникаси ҳам бор
Post

Ери ҳам, техникаси ҳам бор

Ҳар бир оиланинг турмуш даражаси унда яшовчиларнинг қай даражада омилкор эканлиги, ишнинг кўзини билиб ҳалол, сидқидилдан меҳнат қилиб, рўзғорига барака киритиши орқали белгиланади. Бир сўз билан айтганда, меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. “ О л м а з о р ” маҳалласида яшовчи Ф.Азаметова ҳам уй-рўзғор ишларидан ортиб, бирорта ишнинг бошини тутиб, оиласига...

Мен ҳам ҳарбий бўламан!
Post

Мен ҳам ҳарбий бўламан!

3-сектор ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари иштирокида “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. Вилоят ИИББ, 4-МММ ТБТ бош инспектори Ш.Рўзиев ва туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Арапатовлар ёшларда Ватанпарварлик руҳини, мардлик туйғуларини юксалтириш, Ватан ҳимояси ҳар бир инсоннинг энг олий бурчи эканлиги тўғрисида ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Шундан сўнг...

Зоминга саёҳат
Post

Зоминга саёҳат

Тасарруфимиздаги ишчи-ходимларни қўллаб-қувватлаш, уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатиш асосий вазифаларимиздан ҳисобланади. Шунинг учун уларни тез-тез рағбатланти – риб, табиат қўйнига, юртимизнинг диққатга сазовор гўшаларига саёҳатлар ташкил этамиз. Навбатдаги саёҳат Жиззах вилоятига уюштирилди. Кенгашимиз томонидан 50 нафар ходимларни Жиззах вилоятининг Зомин дам олиш масканига саёҳатлари ташкил этилди, ходимлар Зомин тоғларининг сўлим гўшаларида мароқли дам олдилар. Айниқса, тоза...

“Ëшлар овози” иқтидорлиларни саралади
Post

“Ëшлар овози” иқтидорлиларни саралади

Жорий йилнинг 26-27 апрель кунлари Президентимиз ташаббуси билан ўтказиладиган “Беш ташаббус 2024” олимпиадаси доирасидаги “Республика Ёшлар овози” Бўзатов фестивалининг Тошкент вилояти босқичи бўлиб ўтди. Унда 22 та туман-шаҳардан келган ёшлар ўз иқтидорларини намойиш этишди. Улар орасида тумандошларимиз ҳам бор эди. Опера йўналиши бўйича иштирок этган иқтидор эгаси “Истиқлолнинг 5 йиллиги” маҳалласилик Ҳасан Эгамбердиев 1-ўринни қўлга...

Нуронийлар масканидаги гурунглар
Post

Нуронийлар масканидаги гурунглар

Бундан уч ойлар олдин туман “Нуроний” жамғармасига янги раҳбар тайинланди: Облоқул Жўраев. Қувониб кетдим. Сабаби бу лавозимга у жуда муносиб номзод эди. Облоқул аканинг асл касби ўқитувчилик. Ўтган асрнинг 70-80 йилларида газетамизнинг фаол жамоатчи мухбири ҳам бўлган. Унинг сермулозаҳали, саводхон, кенг фикрли инсон эканлиги ёзаётган мақолаларида ҳам ўз аксини топиб турарди. Бундай ҳар томонлама етук...

Бўш иш ўринлари кўп
Post

Бўш иш ўринлари кўп

Камбағаллик қачон қисқаради, қачонки, ишга лаёқатли фуқароларнинг барчаси ўз иш жойига эга бўлса. Бунда эса маҳалла фуқаролар йиғинлари томонидан аҳоли ўртасида олиб борилаётган тушунтириш ва амалий ишлар билан бир қаторда ўтказиб келинаётган “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаларининг ҳам ўрни катта бўлмоқда. Ўтган душанба куни туман прокуратураси ташаббуси билан туман Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими...

Меҳнатдан ҳурмат топди
Post

Меҳнатдан ҳурмат топди

Яна бир тонг отди. Барча ишхоналарда бўлгани каби туман Тиббиёт бирлашмасига қарашли Хирургия бўлимининг ҳам эшиклари очилиб, ундан бирма-бир тиббий ходимлар кириб кела бошлашди. Йўлаклардаги, хоналардаги озодалик уларга алоҳида завқ бағишлайди, мамнун жилмайиб: “Бугун Дилбархон опа навбатчи эканлар-да”, дея иш жойларини эгаллашади. Эрталабки яхши кайфият ва озодалик уларга кун бўйи ҳамроҳ бўлади. Дилбархон бундай эътирофга...

Халқ дардини тинглаш масъулияти
Post

Халқ дардини тинглаш масъулияти

Қабулхонамиз томонидан секторлар, давлат органлари ва бошқа ташкилотларнинг уйма-уй юриш, ижтимоий объектларни ўрганиш орқали ижтимоийиқтисодий муаммоларни аниқлаш ва ҳал этиш фаолияти доимий равишда мувофиқлаштириб борилмоқда. Таҳлил натижаларига кўра, 2024 йил 1-чорак давомида туман Халқ қабулхонасига келиб тушган мурожаатлар ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 39 тага (93- 54), улардаги масалалар сони эса 35 тага (114-79) кўпайган,...

Деҳқончилик илмини сув қилиб ичганлар
Post

Деҳқончилик илмини сув қилиб ичганлар

“Навқирон” маҳалласи аҳли азал-азалдан деҳқончилик билан шуғулланиб келган. Хонадон эгаларининг ота-боболари бир пайтлар далада кетмон чопиб, тирикчилик қилишган бўлишса, бугунги кунда уларнинг авлодлари бу касбни давом эттириб, томорқасининг бир қаричини ҳам бўш қўйишмаяпти. Бир сўз билан айтганда, маҳаллада деҳқончилик илмини сув қилиб ичган одамлар истиқомат қилишади.  Уста томорқачилар ҳақида гап кетганида қишлоқ аҳлининг тилидан Ҳамидулла...

Зангиота тумани ёшлар ишлари бўлими раҳбари Ҳикмат Зиямутдиновнинг туман ёшларига мурожаати
Post

Зангиота тумани ёшлар ишлари бўлими раҳбари Ҳикмат Зиямутдиновнинг туман ёшларига мурожаати

Ҳурматли ёшлар! Сўнгги йилларда мамлакатимизда ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг бандлигини таъминлаш, бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, интеллектуал салоҳияти, иқтидори ва ташаббусларини рўёбга чиқаришга қаратилган тизимли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан ёшлар билан ишлаш бўйича мутлақо янги – вертикал тизим яратилди. Маҳаллаларда ёшлар етакчилари институтининг жорий этилганлиги эса сиз ёшларнинг мурожаатларингизни сизлар яшайдиган...

Китобхон оналар куни
Post

Китобхон оналар куни

Анъанага кўра ўтказиб келинаётган “Китобхон оналар куни”нинг бугунги тадбири Зангиота тумани тиббиёт бирлашмаси ходимлари иштирокида бўлиб ўтди. Тадбирда китобхон оналаримиз ўзлари оила даврасида ўқиган китобларининг маънавий-маърифий аҳамияти, илгари сурилган ғоялари хусусида фикр алмашдилар. Шунингдек, фарзандларида китобхонлик маданиятини қарор топтириш, уларда ёт ғояларга нисбатан маънавий иммунитетни кучайтириш юзасидан тажриба алмашиб, бир-бирларига тавсиялар бердилар. Ахборот-кутубхона маркази ходимлари...