Ҳар бир оиланинг турмуш даражаси унда яшовчиларнинг қай даражада омилкор эканлиги, ишнинг кўзини билиб ҳалол, сидқидилдан меҳнат қилиб, рўзғорига барака киритиши орқали белгиланади. Бир сўз билан айтганда, меҳнат қилган одам ҳеч қачон кам бўлмайди. “ О л м а з о р ” маҳалласида яшовчи Ф.Азаметова ҳам уй-рўзғор ишларидан ортиб, бирорта ишнинг бошини тутиб, оиласига даромад келтириш орзусида юрарди. Ниҳоят, унинг орзуси амалга ошди. Маҳалла фуқаролар йиғинининг ёрдами билан у имтиёзли кредит эвазига мотокультиватор сотиб олди. Шундай қилиб иш қуроли соз бўлди. Кейинги гап уни қаерда ишлатишда қолганди. Бунга ҳам ечим топилди. Ф.Азаметова қўшимча даромад олишлари учун деҳқон хўжаликлари еридан 1 гектар ер олиб, оилавий деҳқончиликни бошлаб юборишди.
Ж.АМИРОВА.
