Муҳаммад Юсуф… Уни танимаган ким бор! Юракларга чексиз ҳаяжонлар солишга қодир бўлган шеърлари қўшиқларга айланиб, ҳар бир хонадонга кириб бориб, одамларни ҳаёт моҳияти ҳақида ўйлашга ундаган шоирни танимай бўларканми! Муҳаммад Юсуфнинг шеърлари шунчаки чиройли мисралардан иборат эмас эди, у гапиради, гапирганда ҳам фақат ҳаёт ҳақиқатларини содда, оддий ва равон тилда… 1954 йилнинг 26 апрелида Андижон...
Category: Шеърият
Газетхон илҳоми
Сен ҳавола этгил Тангри Таолога, Ўзи ҳам дуч келар бир кун балога. Эзгулик, ёвузлик юрар ёнма ён, Ҳар кимнинг қилмиши Аллоҳга аён. Қанча опичса ҳам шўрлик тошбақа, Нишини қадайди барибир чаён. Асли иши чаённинг нишин қадашдир. Чаён сифатлардан илло адаштир. Муборак ТЕЛЕВОВА, 19-умумтаълим мактаби директори.
Умр сўқмоқлари
Умр сўқмоқлари эмас бир текис. Баъзан дуч келади вазият қалтис. Йўлингда тузоқ қўйгучилар бор, Лек сен чекинма орқага зинҳор! Суринсанг, қоқилсанг, ҳузур қиларлар, Ожизлигингдан яна шодланар. Барига ҳакамдир вақт отлиғ неъмат, Ўксинма ғалаба қилар ҳақиқат. Ҳақнинг чироғин ноҳақ ўчирмас, Қилган ёмонлиги жавобсиз қолмас.
Қозон тўла сумалак
Қайнайвергин сумалакжон, Қозонлардан тошиб қайна. Наврўзимнинг дастурхони Кўрки бўлиб тўлиб қайна. Айтаверсам тилакларим, Мақсадларим ҳали анча. Минг шукрки, сенга етган, Етмаганлар қанча-қанча. Ризқ бўлиб кел хонадонга, Барака бўл, кулиб келгин. Дунёдаги бор қувончу Шодликларни олиб келгин. Малика СОЛИЖОНОВА.
Қизғалдоқ баргидек учар дилдан ғам
21 март – Ўзбекистон Халқ шоири, Ўзбекистон Қаҳрамони Абдулла Орипов таваллуд топган кун Абдулла Орипов деганда кўз олдимга шеърият осмонининг энг порлоқ юлдузи, ноёб истеъдод эгаси келади. Шоирнинг шеърларини ўтган асрнинг 70 йиллари ўрталарида – мактабда ўқиб юрган кезларимда ўқий бошлаган бўлсам, унинг китобларини ҳалигача қўлдан қўйгим келмайди. Чунки шоирнинг шеърларидаги чуқур фалсафийлик, миллий руҳ,...
Кўзларин ишқалаб уйғонар дарахт
Бугун табиат ҳам баҳорга мойил, Ўзгача уради кўксимда юрак. Сенинг ғайратингга қоламан қойил Офтобга бўй чўзган митти бойчечак. Бахмал либосини кияр қир, дала, Қушлар хонишида шукроналик, бахт. Борлиқ сулувлашиб кетмоқда яна, Кўзларин ишқалаб уйғонар дарахт. Мана, жилғалар ҳам қолди чулдираб, Пастга югуради, писандмас муз, тош. Тандирдан чиққан нон каби қизариб Ҳув, узоқ уфқларда жилмаяр қуёш....
Бугун тунда келармиш баҳор…
Бугун эрта тонгда ўзгача кайфият билан уйғондим. Деразамдан хонамга ёпирилиб кирган одатдагидан бошқача ҳаво, ахир бугун баҳор бошланди, ташқарига чиқ, табиат гўзаллигидан баҳра ол, дегандек димоғимни қитиқлай бошлади. Шошилиб ҳовлига тушдим. Кўзим ҳовли теграсидаги бинафшаларга тушди, жилмайиб очила бошлашибди. Қиш уйқусидан аста-секин уйғонаётган дарахтлар ҳам анча тетиклашиб қолибди. Тонг саҳардан чуғур-чуғурини бошлаган қушлар баҳорни олқишлаётгандек…...
Мисраларга тўкилган дардлар
(Алишер Навоийнинг Гулига бўлган муҳаббатини эслаб) Ҳажринг ўти тутқазар илкимга қалам, Кўрмадим нечадан минг ранжу алам. Сабр саҳросида овворадирман, Пари-пайкар Гули гулюзли санам. Муҳаббат ҳар кимни булбул айлагай, Жамолин кўрганда унга бўйлагай. Чин ошиқ Мажнун каби девонавор, Ёр васфин манингдек ёниб куйлагай. Ғазаллар битардим ҳуснингга таъриф, Ишқим буюк эди шунчалар латиф. Ҳажру-фироғингда ёнсам-да минг бор,...
Онанг бўларкан
Ҳар кимга ишонма “дўстим” деса ҳам, Ҳар ким ҳам устингдан бир кун куларкан. Омадинг кетганда ёнингда ёлғиз Чин дўстинг аслида онанг бўларкан. Туну кун ўйлайди ўзин ўйламай, Ҳеч нарса емасдан сени кутаркан. Ўстирди авайлаб жонинг қийнамай, Чин дўстинг аслида отанг бўларкан. Сотади битталаб дўст билганларинг, Кетади йиқилсанг севган ёрларинг. Турғизиб қўяди синган онларинг, Ёнингда оиланг...
“Қучоқ очиб халқ ичига борайлик!”
Абдулҳамид Сулаймон ўғли Чўлпон янги давр ўзбек шеъриятида ўзидан тонг юлдузи каби порлоқ из қолдирган истеъдод соҳибидир. У янги давр адабиётининг ҳар жиҳатдан халқчиллик руҳини бағишлаган ижодкордир. Таниқли адабиётшунос олим Озод Шарафиддинов: “Унинг шоирона қалби оламни жуда нозик ҳис қилар, барча мураккабликларга, жамики алғов-далғовларга, шўришу пўртаналарга, кулфату мушкулотларга ўзига хос акс-садо берарди. Унинг ўткир нигоҳи...
Қорларингни кутгандим…
Ҳаётимда баҳор, ёз, куздек Борлигингни ёқтираман, қиш. Гўдак каби бирам беғубор, Қорларингни ёқтираман, қиш. Ҳиссиётга тўла бу дамлар, Зулматларсиз нурга ўхшайман. Дили қордек оппоқ одамлар, Сизни севиб-севиб яшайман. ЖАМИЛА.
Сўфизода – миллатпарвар шоир
Шоирлик шеър ёзишдангина иборат машғулот эмас. Уни шахсий ҳодиса деб қараганлар ҳам хато қилишади. У Аллоҳ томонидан берилган улкан масъулият, ҳар ким ҳам кўтара олмайдиган буюк вазифадир. Шунинг учун ҳам Сўфизода: Менинг ёзганларим, билсанг агар, хуни жигардандир, Бу нутқи томмаларким, луқмаи поки падардандир. деган эди. Дарҳақиқат, ҳақиқий шоирнинг битиклари жигар қонидан ёзилади. Бу – ижодкор...
Ватан посбонлари
Улуғ миллатга ўғлон, посбонлар, Элу юрт тинчи, қўрғон, посбонлар. Улуғ ишдир Ватанни асрамоқлик, Ватан кўз бўлса – мижгон, посбонлар. Темурхон наслидирсиз, сизга мерос Азалдин шу томир, қон, посбонлар. Матонат – ору номус ҳам ғурурдир, Бу – оқ сут бирла ҳам жон, посбонлар. Бу мардлик ибратинким, сизга бермиш Ки, Олий Бош қўмондон, посбонлар. Ватан номи билан...
“Дўниб миллийга ашъори…”
Дарҳақиқат, тошкентлик шоир Афандихон Ахтарий ХХ аср бошидаёқ шеърлари анъанавий руҳдан миллий руҳга юз бурган шоирлардан эди. Унда миллат “зиндони зиллат ичра” маҳбус, истибдоду жаҳолат исканжасида тутқун эди. Бундай чоғда Ахтарий “хизмати миллий”да бўлган ҳар қандай зотни “миллатни хушрўси” деб мадҳ этди. Миллат ғамини еганнигина “одам ҳисоб этгил”, деб ўгит берди. Демак, шоир учун миллий...
Қорларингни соғингандим қиш
Табиатнинг кўйлаги оппоқ, Бунчалар ҳам мафтункор, сулув. Бугун узоқ осмон яқинроқ, Ёғаётир қалбга минг туйғу. Бу қандай кун, бу қандайин бахт, Ёпирилиб осмондан тушар. Япроғидан айрилган дарахт, Оппоқ қишни қучоқлаб ухлар. Жамила.







