Category: Ҳикоялар

Home Ҳикоялар
Жадидлар 1916 йилда
Post

Жадидлар 1916 йилда

1916 йил қўзғолони ўзбек халқининг миллий озодлик учун олиб борган кураши тарихининг ёрқин саҳифаларидан биридир. Нафақат Туркистон, балки Марказий Осиё ва Қозоғистоннинг ҳам кўпгина шаҳар ва қишлокларида гуриллаб ёнган қўзғолон олови, бир томондан, чор ҳокимияти ўтказган зулмнинг ҳаддан ошгани, иккинчи томондан, XX асрнинг 10-йилларига келиб мўмин-мусулмон халқларнинг ижтимоий онги ўсиб, ўз ҳақ-ҳуқуқини тиклаш ва мустамлакачилик...

Олмос кўзли зирак
Post

Олмос кўзли зирак

Шифохонада ётган Нафиса буви бирдан оғирлашиб қолди. “Тезроқ шу дориларни олиб келинг”, деб даволовчи шифокор Наргизанинг қўлига бир даста қоғоз тутқазди. Аёл уларга кўз югуртирди. Ҳаммаси қиммат дорилар. Бунга пулни яна қаёқдан топади? Бугун охирги пулларига дорилар олганди. Ҳадеб ота-онаси, акасидан сўрайверишга юзи чидамай қолди. Икки қайноғасидан фойда йўқ. Улар хотин қули. Хотинининг чизган чизиғидан...

Холис яхшилик қилганмисиз?
Post

Холис яхшилик қилганмисиз?

Яхшилик, хайр-саховат азалдан танти халқимизнинг эзгу амалларидан саналади. Бироқ эзгу ишлар қилишга ҳамма ҳам қодирми? Кейинги вақтларда мол-дунё кетидан қувиб, холис яхшилик қилишни унутиб қўймаяпмизми? – Уй-жой қуриш кишидан катта куч ва маблағ талаб этаркан. Ночор қолиб, опамдан қарз сўрасам, кўзини лўқ қилиб: “Пулим йўқ”, – деди. Унинг яшаш шароитини билмасам, бунча хафа бўлмасдим. Тўртта...

Романни ҳам, сатирани ҳам қойиллатган адиб
Post

Романни ҳам, сатирани ҳам қойиллатган адиб

“Муштум” журналининг навбатдаги сонини кўздан кечирарканмиз, кўз олдимизга беихтиёр Абдулла Қодирий келди. У “Муштум” журналининг ташкилотчиларидан бири ва таҳрир ҳайъати аъзоси эди. Бу журнал йиллар ўтса-да, икки аср юзини кўриб, Абдулла Қодирий ишини давом эттириб, жамиятимиздаги иллатларни дадил кўтариб чиқишда давом этмоқда. ХХ аср янги ўзбек адабиётининг улкан намоёндаси, муҳим ижтимоий-маданий жараёнларнинг фаол иштирокчиси, ўзбек...

Давлат яхшими ёки ҳаловат?
Post

Давлат яхшими ёки ҳаловат?

Шаҳарга иш билан келиб узоқ йиллар кўрмаган курсдош дугонамни излаб қолдим. Талабаликда беш йил ётоқхонада бирга тургандик. У кўп қаватли уйнинг иккинчи қаватидаги икки хонали уйда яшарди. Эшикни бегона аёл очди. Дугонамни, пастда, дўкондалар, деди. Тушсам майда-чуйдалар билан тўла дўконда қўли-қўлига тегмай савдо қилаяпти. – Ие, касбингни ўзгартирибсанми? – дедим қучоқ очиб. У озиб, чўпдай...

Исрофгар бой, дили оғриган қўшни
Post

Исрофгар бой, дили оғриган қўшни

Қўшниси бешик тўйга айтиб кетди. Кўздай қўшни, чиқмаса бўлмайди, энди эртага ишдан жавоб сўраши керак. Муслима опанинг боши қотди. Турмуш ўртоғининг вафотидан кейин ҳали вояга етмаган уч болани боқиш осон кечмаётганди. Фарзандларига оладиган нафақаси ва ишлаб топган пули рўзғорга учма-уч етади. Яхшиям ўтган йили маҳалла раиси 15 та жўжа бергани. Уларни шунчалик авайлаб парваришлаганида 10...

Буюрмаган тилла тиш
Post

Буюрмаган тилла тиш

Неча кундан бери ўсал бўлиб ётган Асад отанинг тонгга яқин жони узилди. Уйда бирпасда қийчув бўлиб кетди:қизлар уввос солиб йиғлаган, аввалдан тайёргарлик кўриб қўйишган бўлишса ҳам икки ўғил шошиб қолди. Кўп ўтмай уй ва ҳовли қариндош-уруғларга тўлди. Жаноза пайти белгиланди. Ғассол келгач, ҳаракат янада кучайди, кимдир сув иситиш ҳаракатига тушган, кимдир оқ сурупни тикишга киришган,...

Садақа “Радди бало”…ми? Ёхуд дилни оғритишнинг жавоби оғир
Post

Садақа “Радди бало”…ми? Ёхуд дилни оғритишнинг жавоби оғир

Ўшанда ёзнинг чилласи, таътил пайти эди. Бўкадаги қариндошимизникига тўйга бордим. Тўйни ўтказиб, саҳармардонда йўлга чиқдим. Аввал Қаршига, ундан ўтиб Касби туманига етиб олишим керак. “Отчопар”га борганимда соат миллари саккиздан ошган эди. Биласиз, у ерда одам жуда гавжум бўлади. Айниқса, узоққа кетувчи ҳайдовчиларнинг борадиган манзилини айтиб, қийқиришлари қулоқни қоматга келтиради. Биз томонга кетувчи машиналарнинг ёнига бордим....

Гуллар билан сўзлашадиган қиз
Post

Гуллар билан сўзлашадиган қиз

Нилуфар бугун эрталаб одатдагидан кечроқ уйғонди. Дарҳол ўрнидан туриб юз-қўлини ювиб, кўчага чиқди. Қўни-қўшнилар ҳамма ёққа сув сепиб бўлган, ўртоғи Раъно ҳам. Нилуфар уялиб кетди. Чунки бу маҳаллада ҳамма эрта тонгдан кимўзарга кўчага сув сепиб, супуриб қўяр, энг охирги сув сепган, кечроқ турган келин-қизлар кўчага чиқишга уялишарди. Нилуфар тез-тез ўз юмушларини бажарди, шу топда ўртоғи...

Оилани барбод қилган ҳиёнат
Post

Оилани барбод қилган ҳиёнат

(Давоми. Бошланиши ўтган сонда.) Асила ичидан зил кетди. Зарур ишлари борлигини айтиб, кетишга чоғланди. Қош қорайди. Кичкина меҳмонхонадаги дид билан ясатилган стол устидаги ноз-неъматларнинг қоқ ўртасида “манаман”, деб турган торт болаларнинг иштаҳасини қитиқлар, айниқса, уч ёшни қаршилаган кенжатойи “адам қачон келадилар?”, деб бир меҳмонхонага кирар, бир эшикка кўз тикарди. Аҳмад Гулбаҳорнинг қўнғироқларига негадир жавоб бермас,...

Оилани барбод қилган ҳиёнат
Post

Оилани барбод қилган ҳиёнат

Асиланинг эрталабдан эшик тақиллатиб келиши Гулбаҳорни қувонтириб юборди. – Яхшиям келдинг, дугонажон, – деди у билан қучоқ очиб кўришаркан. – Бугун Аҳмад акамнинг туғилган кунлари, шунга кечқурун келгунларича ўз қўлим билан бир торт тайёрлаб, “сюприз” қилсам дегандим. Шанба бўлгани учун боғчага борадиган иккала болам уйда, қолган иккитаси мактабга кетишган. Шундоқ болаларимга қараб турсанг, супермаркетга бориб...

Она-я, она…
Post

Она-я, она…

Осмондан ўйноқлаб ёғаётган қор кечга бориб тинди. Кўп ўтмай унинг изғирини бошланди. Ҳаво совуқ, ўғлининг уйи биқинидаги онанинг яшаш хонаси ундан-да совуқ эди… Она инқиллаб-синқиллаб ўғлининг кичкинагина айвонига кириб бораркан, иссиқ ҳаво гуп этиб сер­ажин юзига урилди. Болалари билан телевизор кўриб ўтирган келини “нимага келдингиз?” дегандек ўқрайиб қаради. Куни билан совуқда ишлаб чарчаган шекилли, ўғли...

Бахт бойликда эмас
Post

Бахт бойликда эмас

(Охири. Боши ўтган сонда.) – Ундай дема, болам, бой ҳам, камбағал ҳам бир одам… Ниҳоят, Матлубанинг орзусидаги йигитнинг онаси эшик қоқиб келди. Қўшни тумандан. Тўғри, йигит ўзидан 10 ёшча катта. Лекин бой-бадавлат экан. Шундай экан ёшининг нима аҳамияти бор. Ҳеч нарсага зориқмай яшаса бўлди-да. Ҳамма ялтираган нарса ҳам тилла бўлавермас экан. Тўйининг дастлабки кунларида бахтдан...

Бахт бойликда эмас
Post

Бахт бойликда эмас

Матлубанинг уйга ранги бўзариб қайтганлигини кўрган Маҳлиё опа гап нимадалигини сўзсиз тушунди: ”Буниси ҳам ёқмабди”. Қизидан ҳозир бирор нарса сўраш бефойда, “портлаб кетади”, шунинг учун ҳам унинг ўзи “ёрилиши”ни кутди. Матлуба эшикни тарсиллатиб ёпиб, хонасига кириб кетди. Унинг қайтиб чиқишини кутавериб тоқати тоқ бўлган онанинг ўзи Матлубанинг олдига кириб борди. Диван-каравотда чўзилиб ётган қиз қаддини...

Онадан кечиб бўлмайди
Post

Онадан кечиб бўлмайди

(Охири. Бошланиши ўтган сонда.) Йиллар ўтиб, яна фарзандлик бўлди, бу сафар тақдир уларни эгизаклар билан сийлади. Бу пайт­га келиб Каримжоннинг қайнонаси қаттиқ касал бўлиб ётиб қолган, фарзандлари бўлак бўлиб, ҳар қаёқ­қа тарқаб кетишганди. Каримжон хотини ва болалари билан қайнонасининг уйидан қўним топди. Оғир бетоб бўлиб ётган қайнона ҳам бир йилдан сўнг вафот этди. Уларга икки...