Тесла ва СпаcеХ асосчиси Илон Маск Оптимус роботини намойиш этди. Маскнинг сўзларига кўра, робот февралда ишлаб чиқарилган.
Маск тақдимот чоғида роботнинг гулларга сув қуяётгани, қутиларни ташиётгани, Калифорниядаги заводда металл симларни кўтараётгани акс этган видеони кўрсатди. Маскнинг сўзларига кўра, Тесла бундан ҳам мукаммалроқ роботни ишлаб чиқаришни мўлжалламоқда.
Кейинги авлод роботида Тесла бутловчи қисмлари, жумладан, 2,3 кВт/с батарея, микросхемалар тизимидан фойдаланилади. Роботнинг оғирлиги 73 килони ташкил этади. Унинг нархи 20 минг долларга тенг.
Маск Тесла уч-беш йилдан сўнг Оптимус учун буюртмалар олишни бошлашига умид билдирди. Унинг айтишича, ҳозирда мавжуд одамсимон роботларга «мия» ва муаммоларни мустақил ҳал қилиш қобилияти етишмайди. Оптимус эса «жуда қобилиятли робот» бўлади.
Аризона штати робототехника университети профессори Анри Бен Амор 20 минг доллар жуда яхши таклиф эканлигини айтди, унга муқобил моделлар нархи ҳозирда 100 минг доллар атрофида.
