Category: Фан ва таълим

Home Фан ва таълим
ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА
Post

ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА

ЗАНГИОТАЛИК ОЛИМ ЯПОНИЯДА ИЗЛАНИШДА Ўзбекистонга қайтгач қуёш энергияси бўйича фаолият юритади 1986 йилда  туманимиздаги “Туробод” маҳалласида туғилган Абдурашид ака ҳаёти ва фаолияти билан нафaқат ўз тенгдошларига, балки ёш олимларга ҳам ибрат бўларли ҳаёт йўлини босиб ўтмоқда. Абдурашид Мавлонов мактаб давридаёқ барча фанлар ва хорижий тилларга қизиқарди. 2-мактабда олган пухта билими уни  Ўзбекистон Миллий университетининг физика...

“Фарзандимга китоб совға қиламан”
Post

“Фарзандимга китоб совға қиламан”

“Китоблар жонсиз, аммо содиқ дўстлардир”, деганида Виктор Гюго нақадар ҳақ эди. Китоб одамга оқ-қорани танитади, яхшилик ҳамиша ёмонликнинг устидан ғалаба қилишини ўргатади, ҳаёт сабоқларидан ҳикоя қилади, одамни эзгу ишлар қилишга чорлайди, ҳаётдан ўз ўрнини топишига ёрдамлашади. Китобни содиқ дўст, энг тўғри йўл кўрсатувчи устоз, деб биламиз. Китоб ўқиб катта бўлган фарзанд келажакда қоқилмай яшайди, ҳаётдан...

“Энг фаол китобхон ўқувчи”
Post

“Энг фаол китобхон ўқувчи”

Тумандаги мактабларнинг 8-11-синф китобхон ўқувчилари ўртасида “Энг фаол китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда мактабларнинг энг фаол китобхон ўқувчилари иштирок этдилар. Иштирокчилар 2 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар ва ўзларининг қандай китобхон эканликларини намойиш этдилар. Ўзининг билимдон, зукко, фаол китобхон эканлигини кўрсата олган 21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шоира Қодиржонова 1-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди. 2-ўрин...

Оталар сўзи – ақлнинг кўзи
Post

Оталар сўзи – ақлнинг кўзи

Бугунги ўсиб келаётган ёш авлодга ўзлигини англатиш муҳим вазифалардан биридир. Бунда эса ёши улуғларимизнинг амалий ёрдами ва мадади жуда муҳимдир. Шу боисдан ҳам ”Битта болага еттита қўшни ота-она” деган мақолга давр руҳига мос тарзда “Бир нуроний ўн ёшга масъул” ибораси келиб қўшилди. Чунки битта нуроний беш-олти болага одоб, ахлоқ, Ватанга муҳаббат, ота-онага ҳурмат, кичикка иззат,...

22-Мактаб ғолиб
Post

22-Мактаб ғолиб

Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 19-сонли умумтаълим мактабида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан Президент соврини учун ўтказилаётган “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танловининг иккинчи – вилоят босқичи бўлиб ўтди. Танловда туман ва шаҳар босқичларида ғолиб бўлган 22 та мактаб терма жамоалари куч синашишди. Қизғин ва муросасиз кечган танловда 3-ўринни Юқори Чирчиқ туманидаги 34-сонли...

Улуғимсан, Ватаним
Post

Улуғимсан, Ватаним

Тумандаги 21-мактабда эл суйган шоир Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбир ана шундай номланди. Тадбирда сўз олганлар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бердилар, ўқувчилар томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар ёд олинди, қўшиқлар куйланди, рақслар, саҳна кўринишлари ижро этилди. Шунингдек, табирда шоир ҳаёти ва ижоди ҳафталиги доирасида ўтказилган турли танлов, викториналар ғолиблари, уларнинг ота-оналари мактаб...

Гулзору теракзор
Post

Гулзору теракзор

27-мактабга бориб қолсангиз, ўзингизни нақ гулзорга тушиб қолгандек ҳис этиб, вужудингизда ўзгача кайфият уйғонади. Туваклардаги бири-бирини такрорламас анвойи гуллар хаёлингизни ўғирласа, ҳовлидаги гулзор “менга ҳам қиё боқинг”, дегандек чиройли жамолини кўз-кўз қилади. Бу гуллар эса четдан келтирилмаган, уни мактабнинг аҳил жамоаси ўз қўллари билан етиштиришган. Мактабнинг 1 сотихча келадиган иссиқхонасида етиштирилган календула кўчатлари мактаб ҳовлисини...

Китобхонлик ҳафталиги
Post

Китобхонлик ҳафталиги

Туманимизда китобхонлик ҳафталиги давом этмоқда. Ҳафталик аввалида туман Ахборот кутубхона марказида “Мен севган адиб” лойиҳаси асосида атоқли адиб Абдулла Қодирий таваллудининг 130 йиллигига бағишланган “Авлодлар ёд этар эҳтиром ила” номли хотира кечаси бўлиб ўтди. Адиб ҳақидаги маълумотлар, асарлари асосида тайёрланган бадиий чиқишлар китобхонларнинг Абдулла Қодирий ижодига бўлган қизиқишни янада оширди. Маданият бўлими қошидаги “Ҳосил” халқ...

Иқтидорли қизлар форуми
Post

Иқтидорли қизлар форуми

Маданият саройида РМММ туман бўлинмаси, туман Оила ва хотин-қизлар бўлими ва туман Мактаб ва мактабгача таълим бўлими ҳамкорлигида умумий ўрта таълим мактаблари юқори синф қизлари иштирокида “Иқтидорли қизлар форуми” маънавий-маърифий тадбири ўтказилди. Тадбирда қизлар маънавий олами, илм олиши ва тарбияси учун зарур фикр-мулоҳазалар билдирилди. Фаол, иқтидорли, кўп соҳаларда ютуқларга эришиб келаётган ўқувчи қизлар туман ҳокимининг...

Қадриятлар қадр топган юрт
Post

Қадриятлар қадр топган юрт

Куни кеча Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Қадриятлар қадр топган юрт” деб номланган маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди. Техникум ўқувчилари миллий қадриятларимиздан бўлмиш меҳмондўстлик, миллий таомлар тайёрлаш, ўзбекона лутф, келин салом, ўланлар ва лапарлар каби урф-одат ҳамда анъаналар бўйича ўзаро беллашдилар. Энг фаол иштирок этган ўқувчилар ва гуруҳлар орасидан ғолиблар сараланиб, диплом ва эсдалик...

“Мозийга бир назар”
Post

“Мозийга бир назар”

44-мактабда севимли адабимиз, ўзбек романчилигининг асосчиси, маърифатпарвар ёзувчи Абдулла Қодирий таваллудига бағишлаб “Мозийга бир назар” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ўқувчилар адибнинг ҳаёти ва ижодига тўхталишди, қизиқарли маълумотлар келтиришди. Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг ўзбек адиблари ҳақидаги тасаввурлари ва билимларини янада бойитишга, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади. Гулнора ТУРСУНОВА, республика Маънавият-маърифат маркази туман...

Амир Темурга бағишланди
Post

Амир Темурга бағишланди

43-мактабда буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан “Буюк Темур салтанати” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида соҳибқироннинг ҳаёти, жангу жадаллардаги шижоати, тузуклари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўқувчилар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари ўша давр муҳитини ҳис этиш имконини яратди.

Китоб совға қилишди
Post

Китоб совға қилишди

Туманимиз мактабларидаги кутубхоналар йил сайин турли адабиётлар билан бойиб бормоқда. Айниқса, ота-оналар томонидан совға қилинаётган китоблар мактаб китоб фондининг ошишига хизмат қилмоқда. Яқинда ана шундай акцияларнинг бири 23-мактабда бўлиб ўтди. “Фарзандимга китоб совға қиламан” акциясида ота-оналар фаол иштирок этишди. Янги нашр этилган ранг-баранг, қизиқарли болалар адабиётларидан ташкил этилган китоблар савдо ярмаркаси ҳар бир ота-онанинг дилида...

Болалар шоираси билан учрашув
Post

Болалар шоираси билан учрашув

32-мактабда “Адабий мерос – абадий мерос” мавзусида ўзбек халқ қўшиқлари, лапарлар ва айтишувларни ижро этиш бўйича маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбирга “Шуҳрат” медали соҳибаси, болалар шоираси Кавсар Турдиева таклиф этилди. Шоира ўзининг намунали ҳаёт ва ижод йўли ҳақида ўқувчиларга сўзлаб берди. Ўқувчилар ижросидаги миллий қўшиқ ва рақслар, алла ва лапарлар тадбирнинг барча иштирокчиларига манзур бўлди. Комила...

Билимлар синови
Post

Билимлар синови

Мактабимизда инглиз тили фанидан “Фаол инглиз ҳафталиги” доирасида турли тадбир ва мусобақалар бўлиб ўтди. Ҳафталикда устоз M.Aкмалова 9, 10, 11-синфлари ўртасида “ACTIVE ENGLISH RACE”мусобақасини ташкил этди. 4 кун давом этган мусобақада 1, 5, 6-мактаблар ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Мусобақанинг 1-куни “KING OF LOGIC” номинациясида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаши ҳамда луғат бойлиги текширилди. Мусобақада мактабимизнинг 10-“А” синф...