Мен ҳам ҳарбий бўламан!

Мен ҳам ҳарбий бўламан!

3-сектор ҳудудида жойлашган умумий ўрта таълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари иштирокида “Мен ҳам ҳарбий бўламан!” деб номланган ҳарбий-ватанпарварлик тадбири бўлиб ўтди. Вилоят ИИББ, 4-МММ ТБТ бош инспектори Ш.Рўзиев ва туман ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари С.Арапатовлар ёшларда Ватанпарварлик руҳини, мардлик туйғуларини юксалтириш, Ватан ҳимояси ҳар бир инсоннинг энг олий бурчи эканлиги тўғрисида ўқувчилар билан суҳбатлашдилар. Шундан сўнг ўқувчилар камон отиш, қисқа вақт ичида қуролни бўлакларга ажратиш ва қайта йиғиш бўйича ўзаро беллашдилар.