Ҳуқуқий эслатмалар

Ҳуқуқий эслатмалар

Ишлаб чиқариш ёки педагогик фаолиятни илмий иш билан бирга муваффақиятли олиб борувчи шахслар учун асосий иш жойларидаги ўртача ойлик иш ҳақлари ва лавозимлари сақланган ҳолда:

– номзодлик диссертациясини ва дарсликлар ҳамда ўқув-услубий қўлланмаларни тугаллашлари учун муаллифларга 3 ойгача;
– докторлик диссертациясини тугаллаш учун 6 ойгача бўлган муддатга ижодий таътиллар берилади.

Одоб-ахлоқ қоидаларига кўра, давлат хизматчилари хизмат гувоҳномаларини сақлаш ва фойдаланиш тартибига қатъий риоя этиш, улардан хизматга алоқадор бўлмаган ҳолатларда фойдаланмаслик, шу жумладан, ваколатли шахс­ларга хизмат гувоҳномасини кўрсатиб, мавқеини суиистеъмол қилмасликка мажбур.

* * *

Ташлаб кетилган болани топиб олган шахс бу ҳақда бола топиб олинган вақтдан бошлаб 24 соат мобайнида ушбу тумандаги ички ишлар органига ёки васийлик ва ҳомийлик органига хабар бериши шарт.

* * *

Қоида тариқасида, озиқ-овқат маҳсулотларига қўшиладиган 10 фоиздан ортиқ концентрацияли сирка кислотасини чакана савдода сотишга йўл қўйилмайди.

Саид ҲАСАНОВ тайёрлади.