Тумандаги мактабларнинг 8-11-синф китобхон ўқувчилари ўртасида “Энг фаол китобхон ўқувчи” кўрик-танловининг туман босқичи ўтказилди. Унда мактабларнинг энг фаол китобхон ўқувчилари иштирок этдилар. Иштирокчилар 2 та шарт бўйича ўзаро беллашдилар ва ўзларининг қандай китобхон эканликларини намойиш этдилар. Ўзининг билимдон, зукко, фаол китобхон эканлигини кўрсата олган 21-мактабнинг 8-синф ўқувчиси Шоира Қодиржонова 1-ўринни қўлга киритишга муваффақ бўлди. 2-ўрин 19-мактабнинг 9-синф ўқувчиси Адолат Алиевага насиб этди. 38-мактабнинг 11-синф ўқувчиси Дурдона Абдуалиева эса 3-ўрин соҳиби бўлди.
“Энг фаол китобхон ўқувчи”
