“Ҳамшира-2024” республика кўрик-танловининг вилоят туманлараро босқичи туманимиздаги Тиббиёт техникуми биносида бўлиб ўтди. Унда вилоят туманларидан келган энг сара 17 нафар ҳамширалар 4 та шарт бўйича ўзаро беллашиб, билим ва маҳоратларини намойиш этишди. Қизғин ўтган беллашувларда 1-ўринни Паркент тумани Тиббиёт бирлашмаси Болалар бўлими ҳамшираси Назокат Мирсалиева, 2-ўринни Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Тошкент вилояти филиали реанимация бўлими ҳамшираси Маҳлиё Ҳакимова, 3-ўринни Нурафшон шаҳар Тиббиёт бирлашмаси кўп тармоқли марказий поликлиникаси ҳамшираси Мунисахон Каримова эгаллади. Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғи Т.Арзиқулов барча иштирокчиларни табриклаб, 1-ўринни эгаллаган ҳамширага республика босқичида муваффақиятлар тилади. Тадбирнинг кўтаринки руҳда ўтишига шароит яратиб берган Зангиота тумани Тиббиёт техникуми раҳбарияти ва ходимларига ўз миннатдорчилигимизни билдирамиз.
Назокат ЯРМАТОВА,
19-Оилавий поликлиника катта ҳамшираси.
