Аҳоли кундалик ҳаёт тарзи учун муҳим бўлган масалалар ечимига юқоридан эмас, балки қуйи тизимдан билдирилган таклифлар асосида маблағ ажратилаётгани кўплаб ижобий натижаларга эришишда қўл келмоқда. Таъкидлаш лозимки, давлат бюджети маълумотларининг очиқлигини таъминлаш ҳамда бюджет жараёнларига фуқароларни кенг жалб этиш мақсадида Молия вазирлиги томонидан янги таҳрирда ишга туширилган openbudget.uz – “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали ҳар бир солиқ тўловчи маҳаллий бюджет маблағларини мақсадли ва самарали йўналтиришда ўз таклифлари билан иштирок этиш ҳамда ушбу портал орқали ташаббусли бюджет жараёни доирасида фуқаролар томонидан берилган овозларни кузатиб бориш имконияти яратилган.
Маълумки, 2022 йилнинг 1 январидан эътиборан республиканинг барча туман (шаҳар)ларида тегишли бюджетларнинг тасдиқланган умумий харажатларининг 5 фоизи, шунингдек, туман (шаҳар)лар бюджетлари қўшимча маблағларининг камида 30 фоизи жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилиши белгилаб қўйилган.
Бинобарин, туман ҳокимлигида бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармалари шаклида очилган “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” шахсий ғазна ҳисобварағига, жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштириш учун:
– 2021 йилда ажратилган маблағларнинг қолдиғи ҳисобидан 1 млрд. 464,1 млн.сўм;
– туман маҳаллий бюджетининг тасдиқланган умумий харажатларидан 6 млрд. 827,0 млн.сўм;
– йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳисобидан 1 млрд. 351,9 млн.сўм;
– туман маҳаллий бюджетига белгиланган прогноздан орттириб бажарилган қисми ҳисобидан (I чорак якуни бўйича 241,8 млн.сўм, II чорак якуни бўйича 862,3 млн.сўм ва III чорак якуни бўйича 1 млрд. 30,5 млн.сўм) 2 млрд. 134,6 млн.сўм;
– жами 11 млрд. 777,6 млн.сўм миқдоридаги маблағлар маҳаллий бюджетдан йўналтирилди.
БИРИНЧИ МАВСУМ БЎЙИЧА:
Молия вазирлиги томонидан ташкил этилган “Очиқ бюджет – openbudget” порталида 2022 йилнинг 1 февралидан 22 февралига қадар бўлган даврда (биринчи мавсум) туман бўйича жами 63 млрд. 663,0 млн. сўмлик 192 та таклиф келиб тушди.
Шундан, таклифларни модерaциядан ўтказиш жараёнида 42 млрд. 369,0 млн. сўмлик 142 та таклифлар қабул қилинган бўлиб, 21 млрд. 294,0 млн. сўмлик 50 та таклифбелгиланган мезонларга тўғри келмаганлиги сабабли рад этилди.
Фуқаролар томонидан овоз бериш жараёнида 142 та таклифдан 87 тасига жами 35 минг 839 та овоз берилган.
Овоз бериш якунларига кўра, Молия вазирлигининг 2021 йил 6 сентябрдаги “Туман ва шаҳарларда фуқаролар томонидан билдирилган таклифлар асосида ғолибларни аниқлаш юзасидан” қўлланма талаблари асосида жамғармада шаклланган маблағлар доирасида туманимизда энг кўп овоз олганлардан бошлаб, пастга қараб, умумий қиймати 6 млрд. 417,0 млн. сўмни ташкил этган 9 та таклиф “ғолиб” деб
топилди.
Жумладан:
1). “Олмазор” маҳалласининг “Муқимий-2”, “Зиё” кўчаларини асфальт қилиш учун 4 минг 162 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Ушбу таклифни амалга ошириш қиймати 1 млрд. 56,0 млн. сўмдан иборат бўлиб, “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, корхонанинг ҳисобрақамига жами 789,4 млн. сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400007).
2). “Обод турмуш” маҳалласининг “Обод турмуш”, “Ибратли”, “Амир Темур” 2-тор ва “Муқимий” кўчаларига асфальт қопламасини ётқизиш мақсадида 4016 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Ушбу таклифни амалга ошириш қиймати 1 млрд. 56,0 млн. сўмдан иборат бўлиб, “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган ҳамда бажарилдган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, корхонанинг ҳисобрақамига жами 753,2 млн. сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400003).
3). “Сортепа” маҳалласининг “Шодлик” кўчасига асфальт ётқизиш мақсадида 3 минг 962 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Ушбу таклифни амалга ошириш қиймати 720,0 млн. сўмдан иборат бўлиб, “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, корхонанинг ҳисобрақамига жами 509,8 млн. сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400003).
4). “Нурафшон” маҳалласининг “Гулираъно” ва “Марказий шифохона” кўчаларига асфальт ётқизиш мақсадида 3 минг 102 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Ушбу таклифни амалга ошириш қиймати 720,0 млн. сўмдан иборат бўлиб, “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, корхонанинг ҳисобрақамига жами 482,8 млн. сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400029).
5). “Маданият” маҳалласи “Маданият” кўчасига асфальт қилиш мақсадида 3043 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Ушбу таклифни амалга ошириш қиймати 660,0 млн. сўмни ташкил этиб, “Зангиота тумани автойўл” корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган ҳамда иш ҳажмидан келиб чиқиб, корхонанинг ҳисобрақамига жами 522,4 млн.сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400034).
6). “Ниҳол” маҳалласининг “Муқимий” 1-тор ҳамда “Муқимий” 2-тор кўчаларини асфальт қилиш мақсадида 3028 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Таклифни амалга ошириш қиймати 360,0 млн.сўмдан иборат бўлиб, “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган ҳамда бажарилган ишлар ҳажмидан келиб чиқиб, корхонанинг ҳисобрақамига жами 301,8 млн.сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400123).
7). “Аччисой” маҳалласи “Қўнғиротовул” кўчасини асфальт қилиш мақсадида 2 минг 753 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган ва таклифни амалга ошириш қиймати 400,0 млн. сўмдан иборат бўлган. Ишлар “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан якунига етказилган ва корхонанинг ҳисобрақамига жами 324,9 млн.сўм миқдорида касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400017).
8). “Тариқтешар” маҳалласи “Ёғду” асосий кўчасини асфальт қилиш мақсадида 2086 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Ушбу таклифни амалга ошириш қиймати 485,0 млн.сўмдан иборат бўлиб, “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган. Корхонанинг ҳисобрақамига жами 366,8 млн.сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400090).
9). “Деҳқонобод” маҳалласининг “Мирзо Улуғбек” ва “Маданият” кўчаларини асфальт қилиш мақсадида 1 минг 618 та овоз йиғган ҳолда ғолиб деб топилган. Ушбу таклифни амалга ошириш қиймати 960,0 млн.сўм иборат бўлиб, “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар якунига етказилган. Корхонанинг ҳисобрақамига жами 747,6 млн.сўм касса харажати амалга оширилган (ID рақам-1960400192).
Ушбу таклифлар бўйича ажратилган 6 млрд. 417,0 млн.сўмдан пудратчи (қурувчи) корхоналар ҳисоб рақамларига жами 4 млрд. 769,7 млн.сўм касса харажатлари амалга оширилган.
Таъкидлаш жоизки, биринчи мавсумда фуқароларнинг ташаббусларини молиялаштириш ва пудратчи корхоналар томонидан тақдим этилган шартнома бандларида кўрсатилган пул маблағларидан 607,2 млн.сўм ҳамда экспертиза хулосаларидан сўнг 972,3 млн. сўм маблағ иқтисод қилинган.
ИККИНЧИ МАВСУМ БЎЙИЧА:
“Очиқ бюджет” ахборот порталига 2022 йилнинг 15 июлидан 23 августига қадар – иккинчи мавсумда туман фуқароларидан жами 114 млрд. 910,0 млн. сўмлик 162 та таклиф келиб тушган.
Овоз бериш жараёни 2022 йилнинг 24 августидан 17 сентябрига қадар давом этиб якунланган ҳамда 5 млрд. 613,0 млн. сўмлик 5 та таклиф “ғолиб” деб топилган.
Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгашининг 2022 йил 19 октябрдаги навбатдаги сессиясининг №VI-44-107-10-138-K/22-сонли қарорига асосан масъул ташкилотларга ҳисоб рақамлар очилиб молиялаштириш ишлари амалга оширилган.
Ҳозирда лойиҳа-смета ҳужжатларига асосан пудратчи (қурувчи) ташкилотларни аниқлаш мақсадида эълон берилган бўлиб, танлов жараёнлари якунлаш арафасида турибди.
Иккинчи мавсумда “ғолиб” деб топилган таклифлар қуйидагилардан иборат:
1). Зангиота туманидаги 8-умумтаълим мактаби биносининг ички ва ташқи қисмларини таъмирлаш ва жиҳозлаш бўйича 1,0 млрд. сўмлик таклиф 3 минг 230 та овоз билан “ғолиб” деб топилган. Пудратчи “Sel Story KBM” МЧЖ қурилиш фирмаси томонидан ишлар бошлаб юборилган, ҳозирда 280,6 млн.сўмлик пул маблағларига касса харажатлари амалга оширилган (ID-1960600042).
2). “Маданият” маҳалласининг “Интизор” кўчасидаги 4 минг 400 квадрат метр, “Бўзсув” 1-берк кўчасидаги 1 минг 520 квадрат метр, “Бўзсув” берк (мактаб кўча) кўчасидаги 640 квадрат метр, “Диёр” берк кўчасидаги 2 минг 720 квадрат метр ички йўллларга асфальт қопламаси ётқазиш бўйича 1 млрд. 113,0 млн.сўмлик таклиф 2 минг 454 та овоз билан “ғолиб” деб топилган. Пудратчи “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар бошлаб юборилган. Ҳозирда 190.5 млн.сўм пул маблағлари қурувчининг ҳисобрақамига ўтказиб берилган (ID-1960600128).
3). “Тариқтешар” маҳалласининг “Сайҳун” кўчасидаги 2 минг 400 квадрат метр, “Ёғду” кўчасидаги асосий чала қолган 1 минг 600 квадрат метр, “Ёғду” 5-берк кўчасидаги 1000 квадрат метр, “Қаҳрамон” 2-берк кўчасидаги 1 минг 200 квадрат метр, “Ёғду” 2-берк кўчасидаги 1 минг 200 квадрат метр, “Қаҳрамон” 6-берк кўчасидаги 1000 квадрат метр, “Қаҳрамон” 5-берк кўчасидаги 800 квадрат метр, “Ёғду” 7-берк кўчасидаги 1 минг 200 квадрат метр ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш бўйича 1 млрд. 200,0 млн.сўмлик таклиф 2 минг 383 та овоз орқали “ғолиб” деб топилган. ҳозирда пудратчи “Freight Services” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар бошланиб, ушбу қурувчи корхона ҳисобрақамига 213,0 млн.сўмлик пул маблағлари ўтказилиб берилган (ID-1960600025).
4). “Абдужалилбоб” маҳалласининг “Мангу барҳаёт” кўчасидаги 350 метр, “Ҳайратий” кўчасидаги 260 метр, “Дилхуш” кўчасидаги 350 метр, “Ҳуррият” кўчасидаги 600 метр, “Мотурудий” кўчасидаги (Темир йўл) 350 метр ички йўлларни асфальт қопламаси билан таъмирлаш бўйича жами 1 млрд. 100,0 млн.сўмлик таклиф 2 минг 239 та овоз билан “ғолиб” деб топилган. Ҳозирда пудратчи “Kelajak Invest” МЧЖ корхонаси томонидан ишлар бошланиб, ушбу қурувчи корхона ҳисоб рақамига 189,7 млн.сўмлик пул маблағлари ўтказилиб берилган (ID-1960600034).
5). “Ибрат” маҳалласининг “Муртазоев” кўчасидаги 1000 метр, “Амир Темур” кўчасидаги 800 метр, “Бобур” кўчасидаги 350 метр, “Р.Хошимов” кўчасидаги 500 метр ички йўлларга асфальт қопламаси ётқизиш бўйича 1 млрд. 200,0 млн.сўмлик таклиф 2 минг 198 та овоз тўплаган ҳолда “ғолиб” деб топилган (ID-1960600126).
Бундан ташқари, Президентимизнинг 2022 йил 25 октябрдаги “Жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш кўламини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-409-сонли қарорига мувофиқ, 2022 йилнинг июль-сентябрь ойлари давомида ўтказилган ташаббусли бюджетлаштириш жараёнларида ҳар бири 2 мингдан ортиқ овоз тўплаган, лекин ғолиб деб топилмаган 364 та лойиҳани амалга ошириш учун қўшимча равишда маблағ ажратиш масаласи маъқулланган бўлиб, шундан туман бўйича 1 та лойиҳага жами 1 млрд. 150,0 млн. сўм миқдорида маблағ ажратилиши белгиланган.
“Аччисой” маҳалласи биносини замонавий кўринишда янгидан қуриш ва атрофини кўкаламзорлаштириш бўйича 1 млрд. 150,0 млн.сўмлик таклиф учун 2001 та овоз тўплаган ҳолда “ғолиб” деб топилган (ID-1960600111).
Манба: https://zangiota.toshvil.uz
