Гувохномани олиш учун ФХДЁга бориш шарт эмас

Гувохномани олиш учун ФХДЁга бориш шарт эмас

Маълумки, 2023 йилнинг 1 январидан Тошкент шаҳрида туғилганликни тиббиёт муассасалари орқали ФҲДЁ бўлимларида қайд этиш тартиби жорий этилган.
Эндиликда бола туғилиши билан тиббиёт муассасаси у ва ота-онаси ҳақидаги маълумотларни, жумладан, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги маълумотларни махсус электрон бланкага киритади ва автоматик равишда ФҲДЁ бўлимига ахборот тизими орқали юборади.

ФҲДЁ бўлими туғилганликни қайд этади ва QR-код қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади.
Тиббиёт муассасалари маълумотномани боланинг ота-онасига тақдим этади.
Ушбу маълумотнома туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномага тенглаштирилади ҳамда давлат органлари ва ташкилотлар томонидан қабул қилишни рад этиш қатъиян тақиқланади.

Туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳнома фуқароларнинг исталган вақтдаги мурожаатларига асосан ФҲДЁ бўлимлари томонидан экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.
Оталикни белгилаш ва ёлғиз она аризасига асосан туғилишни қайд этишда ҳамда топиб олинган (ташлаб кетилган) боланинг туғилишини қайд этишда бевосита ФҲДЁ бўлимига мурожаат этилиши лозим.

Эслатиб ўтамиз: мазкур тартиб бутун республика ҳудудида 2023 йилнинг 1 июни­дан жорий этилиши белгиланган.

Ҳ.ЖЎРАЕВ тайёрлади.