Рўйхатга олиш элэктрон тарзда юритилади

Рўйхатга олиш элэктрон тарзда юритилади

Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги ЎРҚ-815-сонли Қонуни билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди. Шунга кўра, “Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил тўғрисида”ги Қонунга тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича вакилига Текширишларни рўйхатга олиш китобининг ҳисобини электрон юритиш ҳамда мажбурий талаблар электрон реестрини юритиш вазифалари ҳам қўшилди.

“Аудиторлик фаолияти тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра, аудиторларнинг республика жамоат бирлашмалари томонидан қўшимча равишда малака имтиҳонини ўтказиш регламентини, аудиторнинг малака сертификатини бериш, қайта расмийлаштириш, муддатини узайтириш ва тугатиш тартибини, аудиторлар малакасини оширишга оид намунавий дастурни тасдиқлаш, малака имтиҳонини ўтказиш ҳамда адиторнинг малака сертификатини бериш амалга оширилади.