Китоб ярмаркаси ўтказилди

Китоб ярмаркаси ўтказилди

Китоб – инсоннинг ақл салоҳияти, дунёқарашини юксалтиришда муҳим воситалардан бири ҳисобланади. Шуни инобатга олган ҳолда Тошкент шаҳридаги “Китоблар дунёси” китоб дўкони билан ҳамкорликда ДХХ Чегара қўшинларига қарашли Зангиота туманидаги бўлинмаларнинг бирида сарҳадларимиз дахлсизлигини таъминлаётган ҳарбий хизматчилар учун китоб ярмаркаси ўтказилди. Ярмаркада ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзолари томонидан жами 200 дан ортиқ юртимиз ва жаҳон адабиёти намоёндаларининг дурдона асарлари харид қилинди.

М.МАҲМУДОВ,
ҳарбий хизматчи.