Мактабимизда Ўзбекистон Республикаси Давлат байроғи қабул қилинган куннинг 32 йиллиги муносабати билан “Муқаддасдир Ватан байроғи” мавзусида байрам тадбири бўлиб ўтди. Тадбирда Маънавият-маърифат маркази Зангиота тумани бўлинмаси бош мутахассиси Зулфия Муродова ҳамда Мудофаа вазирлиги Ахборот-коммуникация технологиялари ва алоқа ҳарбий институти вакили Ш.Ҳакимов иштирок этди. 2-“В” синф ўқувчилари томонидан куй-қўшиқлар ижро этилди. Ш.Ҳакимов томонидан ўқувчилар учун эсдалик совғалари топширилди. Жонли мулоқот тарзида, ўқувчиларнинг фаоллигида ўтган тадбир барчада катта таассурот қолдирди.
Наргиза ЖЎРАЕВА,
32-мактаб ўқитувчиси.
