Ватан посбонлари

Ватан посбонлари

Улуғ миллатга ўғлон, посбонлар,
Элу юрт тинчи, қўрғон, посбонлар.
Улуғ ишдир Ватанни асрамоқлик,
Ватан кўз бўлса – мижгон, посбонлар.

Темурхон наслидирсиз, сизга мерос
Азалдин шу томир, қон, посбонлар.
Матонат – ору номус ҳам ғурурдир,
Бу – оқ сут бирла ҳам жон, посбонлар.

Бу мардлик ибратинким, сизга бермиш
Ки, Олий Бош қўмондон, посбонлар.
Ватан номи билан айлаб қасамёд,
Турибсиз марди майдон, посбонлар.

Жаҳон ҳоли эмас хавфу хатардин,
Диёру ёрга қалқон, посбонлар.
Тўкиб юлдузларини елкангизга,
Эгилсин сизга осмон, посбонлар.

Кўкаргай ҳурлигу тинчлик билан эл,
Замону давру даврон, посбонлар.