Маҳалла институтининг жамиятдаги роли тубдан оширилади

Маҳалла институтининг жамиятдаги роли тубдан оширилади

Туман маҳаллани қўллаб-қувватлаш кенгашини тузиш бўйича йиғилиш бўлиб ўтди. Унда секторлар, тегишли ташкилот, муассаса ва бўлимлар раҳбарлари ҳамда Халқ депутатлари Зангиота тумани кенгаши депутатлари иштирок этди.

Йиғилишда таъкидланганидек, мамлакатимизда маҳаллани халқ билан давлат ўртасидаги “кўприк” вазифасини амалга оширувчи мус­тақил ва халқчил тузилмага айлантириш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 21 декабрдаги “Маҳалла институтининг жамиятдаги ролини тубдан ошириш ва унинг аҳоли муаммоларини ҳал этишда биринчи бўғин сифатида ишлашини таъминлашга қаратилган чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони ҳамда “Ўзбекистон маҳаллалари уюшмаси фаолиятини йўлга қўйиш ва маҳаллаларда бошқарув тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори эса янги босқични бошлаб берди.

Йиғилишда, Президентимизнинг ушбу Фармони ҳамда тегишли қарори ижросини таъминлаш юзасидан батафсил сўз юритилди. Шунингдек, иштирокчиларга Давлатимиз раҳбари раислигида 2023 йил 22 декабрда ўтказилган республика Маънавият ва маърифат кенгашининг кенгайтирилган йиғилишида белгилаб берилган маҳалла тизими фаоллари зиммасидаги устувор вазифалар юзасидан туман ҳокими ўринбосари томонидан манзилли кўрсатмалар берилди. Йиғилиш якунида, Маҳаллани қўллаб-қувватлаш бўйича Тошкент вилояти кенгаши ташкилий йиғилишида иштирок этиш учун делегатлар сайланди.

Саид ҲАСАНОВ.