Туман Фавқулодда вазиятлар бўлими профилактика инспектори Асомиддин Тошбоев ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги академияси курсанти Элёр Жусуповлар тумандаги 1-сонли ва 4-сонли умумтаълим мактабларида бўлиб, у ердаги шароитлар билан яқиндан танишдилар. Қишнинг совуқ кунларида хоналарнинг иситилган ҳолатини кўздан кечирдилар. Ҳар қандай шароитда ҳам огоҳ бўлмоқ даркорлигини таькидладилар.

