Тинч ухлай десангиз

Тинч ухлай десангиз

Уйқуси тез-тез бузиладиган инсонлар нималар истеъмол қилиши керак?
Банан: Унда мелатонин бор. Мелатонин тинч уйқуга катта таъсир кўрсатадиган гормондир. Уйқусизликка қарши курашиш учун кечалари истеъмол қилинадиган мевалар рўйхатига бананни киритишни унутманг. Ёнғоқ ёғи: Таркибида мия­ни бўшаштиришга ёрдам берувчи триптофан бор ва бунинг натижасида уйқуга ёрдам берувчи ҳам ҳисобланади. Мойчечак чойини уйқуга ётишдан олдин ичиш танани бўшаштиради. Яшил ўсимликлар: Айниқса, темир ва магний кўп бўлган исмалоқ. Магний миянинг тўғри ишлашига ёрдам беради ёки магний Б6 ичсангиз ҳам бўлади. Дуккаклилар: Б6 ва Б12 витаминлари серотонин ишлаб чиқаришга ёрдам берувчи витаминлардир, дуккаклилар ҳам бу икки турдаги витаминларга бой. Серотонин танани дам олиши учун зарурдир.