Айни кунларда бутун мамлакатимиз бўйлаб “Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман!” шиори остида “Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон” дастури доирасидаги кенг қамровли ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш тадбирлари амалга оширилмоқда. Туман ҳокими Эркин Рустамов ушбу Дастур ижросини таъминлаш доирасида 2-сектор раҳбари А.Жўраев томонидан билдирилган амалий ташаббусни қўллаб-қувватлади.
Жумладан, “Далигузар” маҳалласида вилоят Ободонлаштириш бошқармасидан 250 нафардан иборат ходимларни ҳамда туман ташкилотларини жалб этилган ҳолда ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишлари қизғин бошлаб юборилди. Туман ҳокими сектор раҳбари режасидаги маҳалла биносини қайта таъмирлаш, маҳалланинг асосий кўчасини кенгайтириш ҳамда 1 минг 400 тупдан ортиқ мевали ва манзарали дарахтларни буташ ҳамда оқлаш ишлари изчиллик билан олиб борилаётганлигининг гувоҳи бўлиб фикр алмашди, зарур тавсияларини берди.
