44-мактабда севимли адабимиз, ўзбек романчилигининг асосчиси, маърифатпарвар ёзувчи Абдулла Қодирий таваллудига бағишлаб “Мозийга бир назар” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Унда ўқувчилар адибнинг ҳаёти ва ижодига тўхталишди, қизиқарли маълумотлар келтиришди. Бу каби тадбирлар ўқувчиларнинг ўзбек адиблари ҳақидаги тасаввурлари ва билимларини янада бойитишга, миллий қадриятларимизга садоқат руҳида тарбиялашга хизмат қилади.
Гулнора ТУРСУНОВА,
республика Маънавият-маърифат
маркази туман бўлими раҳбари.
