Ўқувчиларни китобхонликка жалб этиш мақсадида мактабимизда “Китоб – менинг ҳаётим” шиори остида марафон ўтказилди.
Унга 6-8-синфлар ўқувчилари қамраб олинди. Уларни китоб ўқишга қизиқтириш мақсадида интернет саҳифаларида ўқувчиларга турли хил вазифалар берилиб, тўғри жавоб берганлар рағбатлантириб борилмоқда.
Ҳозирда унинг энг кичик кузатувчиси 1-“А” синф ўқувчиси Рисолатхон Жалоловадир. Унинг эртак китоблар ўқишга қизиқиши катта.
Марафонда ўқувчиларга “Китобхонликни қайси китоблардан бошлаш керак?”, “Мутолаа вақти” деган мавзуларда янгидан-янги маълумотлар бериб борилмоқда. Дастур давомида турли китоблардан савол-жавоблар, қизиқарли ўйинлар ўйналмоқда. Бу эса ўқувчиларнинг китоб мутолаасига бўлган қизиқишларининг оширишга хизмат қилмоқда.
Моҳинур ЖАЛОЛОВА,
13-мактаб ўқувчиси.
