Амир Темурга бағишланди

Амир Темурга бағишланди

43-мактабда буюк Соҳибқирон Амир Темур таваллудининг 688 йиллиги муносабати билан “Буюк Темур салтанати” деб номланган маънавий-маърифий тадбир ўтказилди. Тадбир давомида соҳибқироннинг ҳаёти, жангу жадаллардаги шижоати, тузуклари ҳақида батафсил маълумот берилди. Ўқувчилар томонидан ижро этилган саҳна кўринишлари ўша давр муҳитини ҳис этиш имконини яратди.