Президентимизнинг шу йил 11 сентябрдаги “Ўзбекистон – 2030” стратегиясини 2023 йилда сифатли ва ўз вақтида амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгиланди. Ушбу қарорга мувофиқ, 2024 йилнинг 1 январидан бошлаб босқичма-босқич барча шаҳар ва туманларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади. Бунда, туман ва шаҳар бюджетларига тушадиган солиқ тушумларининг бир қисми маҳаллаларнинг ижтимоий-иктисодий муаммоларини ҳал этиш жамғармаларига йўналтирилади. “Ташаббусли бюджет” ва маҳаллаларнинг молиявий мустақиллигини янада кенгайтириш мақсадида 2024 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантириладиган лойиҳаларни молиялаштириш учун Давлат бюджетидан 10 триллион, шундан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурлари учун камида 4 триллион сўм миқдорида маблағ ажратилади.
“Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади
