“Янги Ўзбекистоннинг янги тароналари”

“Янги Ўзбекистоннинг янги тароналари”

Иқтидорли ёшларни аниқлаш, уларнинг ижодини муносиб баҳолаш, келгусидаги фаолият­ларини йўлга қўйиш мақсадида 2022 йилда “Янги Ўзбекис­тоннинг тароналари” кўрик-танлови ташкил этилган эди. Жорий йилда ҳам танлов кўтаринки руҳда ўтди.Кўрик-танловнинг рес­публика босқичида турли ҳудудлардан келган 20 га яқин иқтидорли ёшлар иштирок этишди. Улар орасида тумандошимиз – “Қиргузар” маҳалла фуқаролар йиғини ёшлар етакчиси Яҳёбек Патидинов ҳам бор эди. Яҳёбек куйлаган қўшиқ ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди. Унга 2-ўрин насиб этди. Иқтидорли тумандошимизнинг келгусида янада улкан зафарларни қўлга киритишини тилаб қоламиз.

Ўз мухбиримиз.