Ҳуқуқий эслатмалар

Ҳуқуқий эслатмалар

Конунчиликка кўра, кафиллик шартнома бўйича бош­қа шахснинг мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олиш ҳисобланади. Шунингдек, кафиллик шартномасида бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, кафил кредитор олдида қарздор билан баравар ҳажмда жавоб беради, шу жумладан, фоизлар тўлайди, қарзни ундириб олиш бўйича суд чиқимларини ва қарздор мажбуриятини бажармаганлиги туфайли кредитор кўpган бошқа зарарларни тўлайди. Кафиллик шартномаси ёзма шаклда тузилади. Ёзма шаклда тузилмаган кафиллик шартномаси ҳақиқий ҳисоб­ланмайди.

* * *

Тунги вақтда (соат 23.00 дан 06.00 гача) фуқароларнинг осойишталиги ва нормал дам олишини бузиш, яъни баланд овоз билан қўшиқ айтиш, мусиқа чалиш, товуш сигналлари бериш, хонадонларда, турар жойларнинг йўлак­лари ва эшикларида, кўчаларда овози баланд қилиб қўйил­ган телевизорлар, радиоприёмниклар, магнитофонлар ва овоз чиқарувчи бошқа аппаратуралардан фойдаланиш, турар жой биноларида ва улардан ташқарида жуда зарур бўлмагани ҳолда шовқин чиқарувчи ишлар қилиш фуқароларга БҲМнинг учдан бир қисми, мансабдор шахс­лар учун эса, БҲМнинг учдан бир қисмидан иккидан бир қисмигача жарима солишга сабаб бўлади.

* * *

Қонунчиликка кўра, “Ёшлар дафтари”га киритилган, тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга бир йиллик ижара харажатларининг 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача (8 млн. 250 минг сўмгача) бўлган миқдори компенсация қилиниши белгиланган.

* * *

Меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (660 минг сўм)дан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилиши белгиланган.

Саҳифани Саид ҲАСАНОВ тайёрлади.