Мактабимизда инглиз тили фанидан “Фаол инглиз ҳафталиги” доирасида турли тадбир ва мусобақалар бўлиб ўтди. Ҳафталикда устоз M.Aкмалова 9, 10, 11-синфлари ўртасида “ACTIVE ENGLISH RACE”мусобақасини ташкил этди. 4 кун давом этган мусобақада 1, 5, 6-мактаблар ўқувчилари фаол иштирок этдилар. Мусобақанинг 1-куни “KING OF LOGIC” номинациясида ўқувчиларнинг мантиқий фикрлаши ҳамда луғат бойлиги текширилди. Мусобақада мактабимизнинг 10-“А” синф ўқувчиси Ҳадича Султонмуродова 1-ўринни қўлга киритди. М у с о б а қ а н и н г 2-кунида бўлиб ўтган “GOLD MEMORY” номинациясида ўқувчиларнинг тўғри талаффуз қилиши, хотираси ҳамда луғат бойлиги текширилди. Бунда 12 нафар ўқувчи иштирок этди. Ғолиблик мактабимизнинг 9-“А” синф ўқувчиси Ҳадича Аманмуродовага насиб этди. Мусобақанинг 3-кунида бўлиб ўтган “BRILLIANT CHATTER” ” номинациясида 7 нафар иштирокчининг гапириш кўникмалари ҳамда тинглаб тушуниш кўникмалари синовдан ўтказилди. Мактабимизнинг 10-“А” синф ўқувчиси Мадина Азимжонова 1-ўринни қўлга киритди. Мусобақанинг 4-куни бўлиб ўтган “YOUNG SHAKESPEARE” номинациясида 6 нафар ўқувчи иштирок этди. Уларнинг мантиқий фикрлаши ҳамда ёзиш кўникмалари текширилди. Мактабимизнинг 10-“А” синф ўқувчиси Ҳадича Султонмуродова 1-ўрин соҳиби бўлди. Тўрт кун давом этган тадбирда бошқа мактабларнинг ўқувчилари ҳам 2 ва 3-ўринларни қўлга киритишди. Ғолиблар ва иштирокчилар сертификат ва совғалар билан тақдирланишди.
Дилфуза ВАҲОБОВА,
8-мактаб директорининг ўринбосари.
