Дарахтлар ва буталарни суғориш ва озиқлантиришга қуйидагилар:
- Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги кўчаларда – бириктирилганлигига мувофиқ маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, шунингдек, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.
- Шаҳарлар ва туманлар марказларидаги ички кўчалар, маҳаллалар ҳудудлари ҳамда кўп қаватли уйлар оралиғи ва атрофида, шунингдек, бошқа аҳоли пунктларида – ўзларига бириктирилган ҳудудлар бўйича фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, кўп квартирали уйларни бошқариш органлари, ўзлари фаолият кўрсатаётган бинодан кўчагача бўлган оралиқдаги ташкилотлар.
- Ташкилотларнинг ҳудудларида – ер эгалари.
- Умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари бўйларида – Автомобиль йўллари қўмитаси ташкилотлари.
- Умумий фойдаланишдаги темир йўллар бўйларида – “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ ташкилотлари.
- Дарё, сой, ирмоқ, канал, коллектор-дренаж тармоқлари ва ариқлар бўйларида – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва сув хўжалиги органлари.
- Фермер хўжаликлари ерларида ва қишлоқ хўжалигига мўлжалланган бошқа ерларда – ер эгалари.
- Заҳира ерларда – маҳаллий давлат ҳокимияти органлари масъул ҳисобланади.
