Куни кеча Миллий гвардия Зангиота тумани Қўриқлаш бўлими ходимлари томонидан 11-мактабгача таълим муассасасида тарбиячилар иштирокида профилактик суҳбат ўтказилди. “Хавфсиз болажон” шиори остида ўтказилган суҳбатда иштирокчиларга зарур маълумот ва кўрсатмалар берилди. Шунингдек, тарбиячиларга болажонларнинг ота-оналари ёки уларнинг бошқа қонуний вакилларига муассаса ҳудудига кириш ва чиқишларига алоҳида эътибор қаратиб бориш лозимлиги уқтирилди.
Абдуазиз ЖЎРАЕВ,
Миллий гвардия Зангиота тумани
Қўриқлаш бўлими ходими.
