Асосий тушунчалар берилди

Асосий тушунчалар берилди

Ёшларни оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича “Оила мактаби”да навбатдаги машғулот бўлиб ўтди. Унда “Эркин” маҳалла отинойиси Муяссар Жалилова ҳамда “Андалус” жоме масжиди имом-ноиби Абдувоҳид Миржалолов, туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар бўлими фаоли Дилором Тошмедовалар ёшларга “Исломда никоҳ ва талоқ, кўп хотинлик ва унинг олдини олиш”, “Мустаҳкам оила­ни шакллантириш усуллари” мавзуларида батафсил тушунтириш бериб ўтдилар. Тадбир доирасида туман Ахборот-кутубхонаси мутахассислари М.Эшмаматова ҳамда М.Нурумбетовалар томонидан ёзувчи Раҳмат Файзий асарларининг тақдимоти ҳам бўлиб ўтди. Шу куни бир қатор ёшлар кутубхонага аъзо бўлиб, ўзларини қизиқтирган адабиётларни ўқиш учун олдилар.

Маҳлиё ПРИМҚУЛОВА,
туман ҳокимлиги Оила ва хотин-қизлар
масалалари бўйича бош мутахассиси.