Туман Маданият саройида “Молиявий билимлардан оқилона фойдаланиш: тўлов тизими, пластик карталарлар ва банк мобил иловаларидан фойдаланиш” мавзусида семинар ташкил этилди. Семинар иштирокчилари – тумандаги банклар ходимлари, маҳаллалардаги хотин-қизлар фаоллари, фуқароларга Марказий банк Тошкент вилояти Бош бошқармаси ходимлари Нормўмин Турсунов, Рустам Жўраев, Хуррам Маҳаммадиев, Жалил Эргашевлар томонидан молиявий билим нима, бу билимдан қаерда қандай фойдаланиш лозимлиги, тўлов тизими, пластик карталар ва банк мобил иловаларидан фойдаланиш йўллари, давлатимиз томонидан банк имкониятларидан фойдаланишда аҳолига яратилган ва яратилаётган қулайликлар борасида кенг тушунчалар берилди. Мутасаддилар иштирокчиларни қизиқтирган барча саволларга атрофлича жавоб бердилар.
Молиявий билимлар оширилди
