Фойдали бўлди

Фойдали бўлди

Зангиота тумани Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан ишсиз қолган ва иш билан банд бўлмаган фуқароларни доимий иш билан таъминлаш мақсадида тумандаги Абу Али ибн Сино номидаги жамоат саломатлиги техникумида “Бўш иш ўринлари” меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбирда “Аёллар дафтари”нинг 1-тоифасига киритилган ишсиз хотин-қизлар, 2022-2023 ўқув йили битирувчилари, ҳарбий хизматни ўтаб келган ёшлар, жазони ижро этиш муассасасидан озод этилганлар ва иш топишда қийналаётган ишсиз фуқароларнинг бандлигига кўмаклашишда 3-сектор ҳудудидаги  18 та корхона ва ташкилотлар ўзларидаги мавжуд 450 та бўш (вакант) иш ўринлари билан иштирок этдилар. Шу куни 196 нафар иш изловчидан 28 нафари ишга жойлашиш учун, 7 нафари касбга қайта ўқитишга йўналтирилди. 86 нафар фуқарога ўзларининг мурожаатлари бўйича ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Дилфуза ТОШКЕНБОЕВА,
туман ҳокимлиги
Ахборот хизмати раҳбари.