Бугунги кунда ҳаётга изчиллик билан татбиқ этилаётган ёшларга оид давлат сиёсати ёшларнинг замон талаблари даражасида таълим олиши, ўсиб-улғайиши, ўз билим ва салоҳиятини намоён этиши учун зарур шароитларни яратишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Хусусан, мустақил фикрлайдиган, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қарайдиган, ўзининг қатъий ҳаётий эътиқод ва қарашларига эга бўлган, “ҳалоллик вакцинаси” билан эмланган, миллий менталитетимизга ёт зарарли таъсирларга қарши туришга қодир ёшларни тарбиялашга хизмат қилмоқда. Туманимиз аҳолисининг 40 минг 33 нафарини 14-30 ёшдаги ўғил-қизлар ташкил этади. Уларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказиш, спорт, тил ўрганиши, китобхонлик ва IT соҳасига қизиқишини ошириш, бандлигини таъминлаш, умуман, ёшларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масаласига алоҳида эътибор қаратилаяпти. Бу эса ўз навбатида ёш авлод қалбида юрт тақдирига даҳлдорлик, она Ватанга муҳаббат ҳиссини оширмоқда, уларнинг баркамол авлод бўлиб вояга етишларига хизмат қилмоқда.
2024 йил – Ëшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили
