Замонавий шароитда она сути билан овқатлантириш

Замонавий шароитда она сути билан овқатлантириш

Жорий йилнинг 1-7 август кунлари “Бутун жаҳон кўкрак сути билан боқишни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш”га бағишланган ҳафталик ўтказилиши муносабати билан ёш оналар, маҳалла фаол аёллари ҳамда фуқаролар билан биргаликда турли учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилмоқда. Тадбирлар давомида бирламчи тиббиёт муассасаларида оналарга болаларни кўкрак сути билан боқиш афзалликлари ҳақида кўргазмали тарғибот материаллардан фойдаланилиб, иштирокчиларга янги туғилган чақалоқ ва онанинг чамбарчас руҳий ва биологик алоқаси, табиий эмизиш афзалликлари, аёл сутининг кимёвий ва биологик хоссалари, шунингдек, овқатлантиришнинг дастлабки ойидан сунъий ва табиий овқатлантирилган болаларнинг ривожланишидаги фарқлар хусусида сўз юритилди. Ўзаро мулоқотлар чоғида табиий эмизиш аёлнинг кейинги ҳаёти ва соғлиғи, туғруқлар орасидаги оралиқ давр, шунингдек, янги туғилган чақалоқларни ҳомиладан ташқари шароитларга тезроқ мослаштириш борасида ҳам тушунчалар берилди.

Зилола БУЗРУКОВА,
туман Тиббиёт бирлашмаси раҳбарининг
Оналик ва болаликни муҳофаза
қилиш масалалари бўйича ўринбосари.