Янги тошкент шаҳридаги ер участкалари “e-auksion” орқали сотилади

Янги тошкент шаҳридаги ер участкалари “e-auksion” орқали сотилади

2023 йил 20 июлда Президентимизнинг “Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-232-сонли қарори қабул қилинди. Ушбу қарорга кўра, Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида давлат муассасаси шаклида Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси ташкил этилади. Шунга кўра, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирининг ўринбосари – Янги Тошкент шаҳрини барпо этиш дирекцияси директори лавозими жорий этилади.

Тадбиркорлик ва шаҳарсозлик фаолиятини амалга ошириш, шу жумладан, кўп квартирали уйлар, ишлаб чиқариш, савдо ва хизмат кўрсатиш объектларини қуриш учун ер участкалари Мувофиқлаштирувчи кенгашнинг қарорига мувофиқ “E-auksion” электрон савдо платформаси орқали аукцион савдоларида сотилади ёки ижарага берилади. Қарорга мувофиқ, 2027 йилнинг 1 январигача Дирекция, инвесторлар, бош лойиҳа ва бош пудрат ташкилотлари Ўзбекис­тонда ишлаб чиқарилмайдиган, четдан олиб келинадиган қурилиш техникаси, асбоб-ускуна, бутловчи буюмлар, эҳтиёт қисмлар учун божхона божи тўлашдан озод этилади.