Вилоят ва туман ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Вилоят ва туман ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари

Қуйида жорий йил 1 октябрь ҳолатига тақдим этилган Тошкент вилоятининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.

  1. Вилоятда ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент вилоятининг иқтисодий фаолият турлари бўйича ЯҲМ ишлаб чиқариш ҳажми 76 383,9 млрд. сўмни ташкил этди. Шу жумладан: тармоқларнинг ялпи қўшилган қиймати 73 479,2 млрд. сўм ва маҳсулотларга соф солиқлар 2 904,7 млрд. сўмга етди.

  1. Вилоятда фаолият кўрсатаётган корхоналар сони:

2023 йил 1 октябрь ҳолатига вилоят­да фаолият кўрсатаётган корхоналар ва ташкилотларнинг сони (фермер ва деҳқон хўжаликларидан ташқари) 45 минг 181 та, улардан кичик корхона ва микрофирмалар 38,9 мингтани ташкил этди.

  1. Йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида, вилоятда жами қурилиш ишлари ҳажми таркибида йирик қурилиш ташкилотлари томонидан бажарилган қурилиш ишлари ҳажми 1 987,3 млрд. сўмни, 2022 йилга нисбатан 104,8 фоизни ташкил этди.

  1. Вилоятда инвестицияларнинг 53,0 фоизи қурилиш-монтаж ишларига йўналтирилди:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Тошкент вилоятида 28,0 трлн. сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилиб, унинг таркибида қурилиш-монтаж ишларига йўналтирилган инвестициялар 14,9 трлн. сўмни ва жами ўзлаштирилган инвестицияларнинг улуши 53,0 фоизни ташкил этди.

Шунингдек, жорий йил 1 октябрь ҳолатига тақдим этилган Зангиота туманининг ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлари ҳақидаги маълумотлар билан танишинг.

  1. Зангиота туманида доимий аҳоли сони:

Зангиота тумани аҳолиси сони 169 минг 940 кишини ташкил этди. Шундан: шаҳар аҳолиси 69 минг 578, қишлоқ аҳолиси 100 минг 362, эркаклар 88 минг 472, аёллар 81 минг 468 кишини ташкил этди.

  1. Ташқи савдо айланмаси:

Жорий йилнинг январь-сентябрь ойларида туманда ташқи савдо айланмаси ҳажми 386,9 млн. АҚШ долларини ташкил этиб, бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 100,2 фоизни ташкил этди. Шундан: экспорт ҳажми 42,9 млн. АҚШ доллари ва импорт ҳажми 344,0 млн. АҚШ долларини ташкил этди.

  1. Чакана савдо товар айланмаси:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида чакана савдо товар айланмаси ҳажми 2 053,6 млрд. сўмни ташкил этди. Ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ўсиш суръати 110,2 фоизни ташкил этди.

  1. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларнинг умумий ҳажми:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойлари якунларига кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг умумий ҳажми 1 861,3 млрд. сўмни ташкил этди, 2022 йилнинг мос даврига нисбатан 103,0 фоизни ташкил этди.

  1. Қурилиш ишларининг бажарилиши:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида Зангиота туманида жами 956,0 млрд. сўмлик қурилиш ишлари бажарилган, шу жумладан: йирик қурилиш ташкилотлари томонидан 0,5 млрд. сўмни, кичик ва микрофирмалар томонидан 649,4 млрд. сўмни ва норасмий сектор томонидан 306,1 млрд. сўмни ташкил этди.

  1. Ишлаб чиқарилган истеъмол маҳсулотларининг ҳажми:

2023 йилнинг январь-сентябрь ойларида 2 352,4 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган. Ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 104,1 фоизни ташкил этди. Туманда 9 ой мобайнида 688,2 млрд. сўмлик истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, истеъмол маҳсулотлари ишлаб чиқаришда ҳудуднинг улуши 4,6 фоизни ташкил этди.

Тошкент вилояти
Статистика бошқармаси.