Улуғимсан, Ватаним

Улуғимсан, Ватаним

Тумандаги 21-мактабда эл суйган шоир Муҳаммад Юсуф таваллудига бағишлаб ўтказилган тадбир ана шундай номланди. Тадбирда сўз олганлар шоирнинг ҳаёти ва ижоди ҳақида маълумот бердилар, ўқувчилар томонидан шоир қаламига мансуб шеърлар ёд олинди, қўшиқлар куйланди, рақслар, саҳна кўринишлари ижро этилди. Шунингдек, табирда шоир ҳаёти ва ижоди ҳафталиги доирасида ўтказилган турли танлов, викториналар ғолиблари, уларнинг ота-оналари мактаб раҳбарияти томонидан тақдирланди.

М.УМАРОВА, ўқитувчи.