Президентимизнинг 2023 йил 20 январдаги ПҚ-14-сонли қарори билан аҳоли орасида ОИВ инфекцияси тарқалишига қарши курашиш самарадорлигини оширишга доир 2023-2027 йилларга мўлжалланган комплекс чора-тадбирлар дастури тасдиқланди.
Ушбу қарорга кўра, никоҳланувчи шахсларни ОИВ инфекцияси бўйича мажбурий тиббий кўрикдан ўтказиш жараёнини электрон тизим орқали амалга оширишни йўлга қўйиш мақсадида:
– 2023 йилнинг 1 июнигача Тошкент шаҳри ва Сирдарё вилоятида;
– 2023 йилнинг якунигача бошқа ҳудудларда ФҲДЁ органлари ва тегишли тиббиёт муассасалари ўртасида электрон ҳамкорлик ташкил этилади.
2023 йил якунигача ОИВ инфекцияси аниқланган ҳолатлар мониторингини таъминлаш, реал вақт режимида препаратлар ва диагностикумларнинг ҳаракатланишини кузатиб бориш имконини берувчи электрон ахборот тизими яратилади.
