Ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштириш учун онлайн буюртма беринг

Ҳайдовчилик гувоҳномангизни алмаштириш учун онлайн буюртма беринг

2023 йил 30 январдан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини уйдан туриб Ягона интерактив давлат хизматлари портали (my.gov.uz) орқали олиш мумкин.
Бунинг учун my.gov.uz орқали буюртма берилиб, унда:
– бўш қаторлар ўзингизга тегишли шахсий маълумотлар билан тўлдирилади;
– тегишли бандлар танланади;
– янги ҳайдовчилик гувоҳномаси етказиб бериладиган манзил кўрсатилади;
– мобил телефон ёки компьютер орқали шахсий имзо қўйилади.

Сўнгги қадамда инвойс шаклланиб, БҲМнинг 70 фоизи (ҳозирда 210 минг сўм) миқдорида, почта хизмати учун эса 25 минг сўм тўланади. Марказ ходими буюртмани кўриб чиқиб, чоп этган янги намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномасини почта хизматига тақдим этади. Гувоҳнома почта хизмати томонидан 2 иш кунида манзил бўйича етказилади. Эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талон олиниб, янгиси берилади. Почта хизмати эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномаси ва талонни ДХМга топширади.