2023 йилнинг 1 февралидан бошлаб Ўзбекистон қонунчилигида рўй берадиган айрим ўзгаришларни эслатиб ўтамиз. Адвокатларга “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилади
Президент қарорига асосан 2023 йилнинг 1 февралидан бошлаб Адвокатлик тузилмалари томонидан адвокатларга муайян ишни олиб бориш учун бериладиган анъанавий шаклдаги ордер мақомига тенг бўлган махсус QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни бериш амалиёти йўлга қўйилмоқда. Бунда, адвокатлик тузилмаси томонидан ишонч билдирувчи шахс билан тузилган барча шартномаларнинг фақат реквизитлари (шартнома рақами ва унинг тузилган санаси) тўғридан тўғри “Юридик ёрдам” ахборот тизимига киритилади ва бу QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери”ни олиш учун асос бўлади.
Шунингдек, адвокат сўрови юборилган давлат органи ёки ташкилот, тегишли ишни кўриб чиқаётган суд ёки ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган томонидан адвокатнинг муайян ишга ваколатлилигини аниқлаш муқобил равишда QR-код қўйилган “Электрон адвокатлик ордери” орқали ҳам амалга оширилиши имконияти яратилади. ННТлар томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шакли ўзгармоқда Адлия вазирининг буйруғига асосан нодавлат нотижорат ташкилоти томонидан адлия органига тақдим этиладиган ҳисобот шаклининг янги таҳрири кучга кирди. Масъулияти чекланган жамиятнинг таъсис шартномасини давлат рўйхатидан ўтказиш талаби бекор қилинмоқда.
Президент қарорига асосан микро, кичик ва ўрта тадбиркорлик субъектлари Палата аъзолигига, аъзолик ва кириш бадалларидан озод қилинган ҳолда, текин қабул қилинади ҳамда қонунда назарда тутилган аъзолик билан боғлиқ Палата хизматларидан тўлақонли фойдаланиш ҳуқуқига эга, Палата томонидан кўрсатилиши мумкин бўлган қўшимча пулли хизматлар бундан мустасно.
Шунингдек, тадбиркорлик субъектларини давлат рўйхатидан ўтказувчи орган томонидан давлат рўйхатидан ўтган тадбиркорлик субъектлари тўғрисидаги маълумотлар аъзо сифатида рўйхатга қўйиш учун Палатага электрон тизим орқали юборилади.
Саид ҲАСАНОВ тайёрлади.
