39-бошланғич таълим мактабида “Бутунжаҳон озиқ-овқат куни”га бағишлаб “Сув ҳаёт учун, сув озиқ-овқат учун” мавзусида синф соати ўтказилди. Ўтказилган синф соатида ўқувчиларга дунё сайёрасида қанча сув борлиги, сув қандай мақсадларда ишлатилиши, сувни иқтисод қилишнинг энг муҳим йўлларидан бири чиқиндиларни қисқартириш эканлиги ҳамда сувни асосан озиқ-овқат учун ишлатиш, уни беҳуда сарфламаслик ҳақида кўпроқ маълумотлар берилди.
Хуршида ҚОДИРОВА,
39-бошланғич мактаб ўқитувчиси.
